Мудофаа вазирлиги Ижтимоий фонднинг пенсия тизимини ислоҳ қилиш ташаббусига қарши чиқиб, маълумот берди. Бу ҳақда муассасанинг матбуот хизматидан маълум қилишди.
Вазирликдан ижтимоий фонднинг ишлаётган фуқароларга, уларнинг орасида ҳарбий хизматчиларга пенсия тўламаслик ташаббуси «нотўғри ва мақсадга мувофиқ эмас, меҳнат қадрини туширади» деб ҳисоблашмоқда. Мудофаа вазирлигидан ўлканинг ҳарбий хизматчилари «шунчаки ишламасдан» «фуқароларни тинч шароитда ишлаши учун хавфсизликни таъминлашади» деб таъкидлашди.
«Ҳарбий хизматчиларнинг пенсияга чиқиш муддати унинг истаги билан эмас, тегишли меъёрий-ҳуқуқий актлар билан асосланган. Ҳарбий хизматчиларнинг иш вақти 10-12 соат, айрим вақтларда эса суткасига 24 соатни ташкил қилади. Бундан ташқари, шахсий таркибнинг айрим бўлимлари дам олиш ва байрам кунларини ҳам ишда ўтказишади», — дейилади билдирувда.
Хизмат ўташ вақтини санаш билан муассасадан ҳарбий хизматчиларнинг ўртача иш вақтини ҳафтасига 60-80 соатни ташкил қилишини таъкидлашди. Шунингдек, ижтимоий фонднинг ходимлари ҳафтасига 40 соат ишлаши билан солиштиришди.
«Россия ва Қозоғистоннинг ҳарбий хизматчиларига пенсия бериш ҳақида сўзлаган Соцфонднинг ходимлари аниқ эмас, бир томонлама маълумот тарқатиб, кўпчиликнинг бошини айлантиришмоқда. Россиялик, қозоғистонлик ва ўзбекистонлик ҳарбий хизматчиларнинг маоши, нафақаси ҳам бизнинг ватан ҳимоячиларимизникига қараганда анча кўп», — деб таъкидлади мудофаа вазирлиги.
Шунингдек, муассаса ижтимоий фонд ходимларини ҳарбий бўлимлардаги ҳаёт ва иш шароитини ўз кўзи билан кўриб, Соцфонд ходимлари ишлаган шароит билан солиштириш учун Баткен, Маргун ва Нориннинг баланд тоғли туманларини айланиб келишни таклиф қилди.
«Бизнинг ҳарбий хизматчиларга ва ҳарбий пенсионерларга қийин хизмати ва меҳнати учун миннатдорчилик ўрнига, ижтимоий фонднинг ўринбосари осон, тамаддуннинг барча имкониятларидан фойдаланиб, юқори трибунадан уларни нафақаларини бекор қилишни ва шу билан бирга ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини ночорлаштиришни талаб қилмоқда. Давлат тизими деб ҳисобланган ижтимоий фонднинг бундай муомаласини давлатники деб атаб бўладими? (савол риторик)» — деб билдирди мудофаа вазирлиги.
Вазирлик ёзган хатида ижтимоий фонд бу ташаббуси билан ҳукуматни ҳарбий хизматчиларга барча керакли шароитларни яратишга қилган ҳаракатларини бекор қилмоқда деб қўшимча қилди.
«Мудофаа вазирлиги ижтимоий фонднинг ташаббусини нотўғри деб ҳисоблайди. Бу ҳарбий хавфсизликни таъминлашга катта зарар қилади ва ўлканинг ҳарбий-сиёсий раҳбариятининг ҳарбий тармоқдаги давлат сиёсатига ва ҳарбий хизматчиларини ижтимоий ҳимоя қилишига қарши келади», —деб якунлаган билдирувни муассаса.
Ижтимоий фонд қандай таклиф киритди?
Соцфонд раисининг ўринбосари Гулнура Жуматаева парламентнинг 11-апрелдаги йиғинида аёлларни пенсияга чиқиш ёшини 58дан 60 ёшгача оширишни таклиф қилган.
Бундан ташқари, Соцфонд ҳарбий хизматчилар учун бир вақтнинг ўзида пенсия ҳам, ойлик ҳам олишини тақиқлашни таклиф қилган. Жуматаева бу пенсияга чиққандан кейин ишлашни давом эттираётган ҳарбий хизматчиларга тегишли деб тушунтирди.
У ҳарбий ходимлар оддий фуқароларга қараганда пенсияга анча эрта, тахминан 40-42 ёшда чиқиб, ишлашни давом эттиришларини таъкидлаган.
Ижтимоий фонднинг 2021-йилнинг декабридаги маълумотига кўра, Қирғизистонда 687 минг пенсионер бор. 2021-йили ўрта нафақа 6 минг сомни тузган. Шунингдек, ҳозирда Қирғизистонда энг кам нафақа 1500 сом.