Чуйда 19 ёшдаги қиз ўгай отасини пичоқлашда гумонланмоқда

321

Чуй вилоят ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати Жайил туманида 40 ёшдаги одамни пичоқлашда гумон қилиб 19 ёшдаги қиз қўлга олинганини маълум қилди.

Матбуот хизмати билдиришича, пичоқланган одам ҳудудий касалхонага 11-апрелда тушган. Воқеа жойга борган тезкор тергов гуруҳи жабрланувчи билан ўгай қизининг орасида фикр келишмовчилик сабаб жанжал чиққанини аниқлашган.

Факт бўйича «Танага оғир зарар етказиш» моддаси билан қўзғалган иш асосида гумондор қатори Т.Н. исмли қиз қўлга олинди.

Ҳозирда гумонланувчи вақтинча сақлаш жойига киритилиб, тергов ишлари давом этмоқда.

Шу йилнинг февраль ойида Ўш вилоятининг Қорасув туманида 50 ёшли кишини пичоқлаб ўлдиришда гумон қилиб 33 ёшдаги турғун ушланган.

Тергов вақтида гумонланувчи марҳум билан спиртли ичилик ичиб, гап талашиб уришиб кетиб, шеригига пичоқ сайиб олганини айтган. Гумонланувчи «Одам ўлдириш» моддаси билан айбланиб, вақтинча сақлаш жойига киритилган.