Пенсия ёшини ортириш ва ишлаган ҳарбийларнинг нафақасини бермай туриш. Соцфонднинг таклифи

323

11-апрелда парламентда Қирғизистоннинг пенсия тизимини ислоҳ қилиш муҳокама қилинди. Ижтимоий фонд раисининг ўринбосари Гулнура Жуматаева янги ўзгаришларни қабул қилишни таклиф қилди.

Масалан, у аёлларнинг пенсия ёшини кўтариш зарурлигини билдирди.

Йиғинда Жуматаева пенсионерларнинг деярлик 70%ни аёллар тузишини, аёллар ўртача олиб қараганда эркаклардан узоқ яшашини айтди.

«Бошқа давлатларда эркаклар билан аёллар бир ёшда нафақага чиқади. Масалан, Европада ҳамма пенсияга 65 ёшда чиқади. Қозоғистон бунга босқичма-босқич ўтмоқда. Россия буни давлат ходимлари орасида кирита бошлади», — деди Жуматаева.

Унинг айтишича, Соцфонд аёлларнинг пенсияга чиқиш ёшини 58дан 60 ёшга кўтаришни таклиф қилмоқда. Пенсияга чиқиш ёшини кўтариш ҳақида вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсалов ҳам фикр билдирди. У нафақа ёшини узоқлиги билан даражаси ҳар йили ўсаётгани сабаб кўпайтириш таклиф қилинаётганини айтди.

«Аввалгидай 30-40 йил олдин Норин шаҳри ёки Ат-Баши билан Бишкек шаҳрининг ораси 8-10 соатлик йўл эмас. Ҳозир сифатли йўллар билан таксистлар 2-3 соатда етмоқда. Нархлар керак бўлса Бишкекнинг бозорларига қараганда арзон. Шунингдек, иқлим ҳам аввалгидан ўзгарди», — деди у.

Пенсиядаги ҳарбий ходимларнинг ишлашини тақиқлаш

Соцфонд хизматчилар учун бир вақтнинг ўзида пенсия ҳам, маош ҳам олишни тақиқлашни таклиф қилмоқда. Жуматаева бу нафақага чиқиб ишлашни давом эттираётган ҳарбий хизматчиларга тегишли эканини тушунтирди.

У ҳарбий хизматчилар оддий фуқароларга қараганда нафақага анча эрта, тахминан 40-42 ёшда чиқиб, шу вақтнинг ўзида ишлашни давом эттиришларини таъкидлади.

Соцфонд бошчисининг ўринбосари Россия ва Қозоғистонни мисол қилди, унинг айтишича, бу давлатларда ҳарбий хизматчиларга нафақа ишдан кетгандан кейин тўланади.

Давлатга пул тўлаганлар оз, пенсионерлар кўп

Ижтимоий фонднинг 2021-йил декабрдаги маълумотига кўра, Қирғизисонда 687 минг пенсионер бор. 2021-йили ўртача пенсия 6 минг сомни ташкил қилади. Ҳозирда Қирғизистонда энг кам нафақа 1500 сом.

Эдил Байсалов Қирғизистонда асосий бир муаммо бор деб ҳисоблайди — бу ижтимоий фондга ва мажбурий тиббий суғурта фондига пул тўлаган одамларнинг озлиги.

«[Ҳозирги] асосий муаммойимиз — яшовчиларнинг кўпи ФОМСга ҳам соцфондга ҳам ҳеч қандай тўловларни тўламайди. Бизнинг формал иқтисодимизда давлат бюджетидан маош олган одамлар катта банк, завод ёки “Қумтўр” каби бир қанча ишхоналаримиз тўлар экан — ФОМСни ҳам, соцфондни ҳам. Бозорда ўтирганлар борми, деҳқонлар ёки мигрантлар бўладими ФОМСга ҳам, соцфондга ҳам ҳеч қандай тўлов қилмайди», — деб билдирди Минкаб раисининг ўринбосари Байсалов.

Шунингдек у, пенсия ва тиббий суғурта тизимларида йиғимлар камлигини, шу сабаб давлат республика бюджетдан қўшимча пул ажратаётганини билдирди.

«Қонун лойиҳаларимизни, янги қарорларимизни тасдиқлаб олсак, йил охиригача нафақа ёки тиббий полислар олишни енгиллаштирамиз. [...] Осон йўлини тушунтириб, кўрсатиб берсак, кейин ҳар бир фуқарога, ёшларга сен шу нафақангни эртароқ тўплай бошласанг қариганда пенсиянг катта бўлади деб. Агар тўламасанг пенсия деган кафолат эмас. Камбағал бўлиб яшайсан, пособие тўланади, давлат сенга бир тийин ҳам пенсия қарз эмас деб тушунтиришимиз керак», — деб таъкидлади Байсалов.

Қирғизистоннинг ижтимоий фонди 2022-йилнинг октябрь ойида пенсияни 50%га кўтаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда муассаса бошчиси Бактияр Алиев парламентнинг 2022-йилнинг 9-мартидаги йиғинида айтган.

Алиевнинг айтишича, бу йил пенсияни оширишга 700 млн сом ажратилган, бироқ ҳукумат нархлар ва доллар курсининг кўтарилгани сабаб бюджетдан яна қўшимча маблағ ажратиш масаласини кўриб чиқмоқда.