Қўшиқчи Бек Борбиевнинг акаси АҚШга Бош консул бўлиб тайинланди

332

Бек Борбиевнинг акаси Болот Борбиев Қирғизистоннинг Чикагодаги (АҚШ) бош консули бўлиб тайинланди. Бу ҳақда президентнинг матбуот химзати маълум қилди.

Борбиевни тайинлаш ҳақидаги фармонга Садир Жапаров қўл қўйди.

Болот Борбиев ким?

Болот Борбиев — қўшиқчи Бек Борбиевнинг акаси. У 2008-йили ИИВга қарашли Давлат авто инспекция директори бўлиб ишлаган.

2009-йилдан 2010-йилгача Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасининг бошчиси бўлган. 2010-йилдаги парламент сайловида «Ата-Журт» партиясидан сайловга қатнашган. Ўша йили ФҲВ бошчиси бўлган.

Бек Борбиев ким?

Қўшиқчи Бек Борбиев 2021-йилдаги парламент сайловига «Ата-Журт Қирғизистон» партияси билан келган. Бу партияни МХДҚ бошчиси Қамчибек Ташиев билан боғлаганди.

Борбиевнинг айтишича, унга бир нечта партиядан таклиф тушган, бироқ партиянинг стратегияси билан унинг келажакдаги режалари 100% мос келгани учун «Ата-Журт Қирғизистон» партиясини танлаган.

Бек Борбиев 2020-йили парламент сайловида собиқ божхона ходими Райимбек Матраимовга алоқадор дейилган «Мекеним Қирғизистон» партиясини қўллаган. Матраимов — божхонадаги коррупция бўйича айбини тан олган амалдор.

Борбиев партиянинг сьездига қатнашгандан сўнг сиёсий бирлашманинг номига «Мекеним Қирғизистон» номли қўшиқ ёздириб, клип олган. Унда қўшиқнинг номи бир неча марта такрорланиб партиянинг логотипи кўрсатилган.

МСК ташвиқот ишлари бошлангунча агитация қилгани учун қўшиқчига 7 500 сом жарима солган.

Октябрь воқеалари сабаб ўлкада ҳукумат алмашгандан кейин Борбиев жамоатчилик томонидан танқид қилинган Конституциянинг янги лойиҳасини халқ олдида қўллай бошлаган. У «бир одам боши билан ҳамма нарсага жавоб беради» деган ғояни қўллаб, лойиҳани ўқимай туриб қўллашини айтган.

2005-йили Борбиев давлат божхона хизматининг «Северная» темир йўл божхонасига қарашли «Бишкек-1» постининг бошчиси лавозимида ишлаган. Бироқ ўзининг айтишича, ўша вақтда Матраимов билан таниш бўлмаган, сабаби у жанубга ишлаган.

Журналистлар Али Токтакунов билан Болот Темировнинг «Матраимовнинг божхона империяси» суриштирувида қўшиқчининг ўғли Хан-Бото Борбиевнинг номи тилга олинади — у «Манас» божхонасида тезкор навбатчилик бўлимида нозир бўлиб ишлаган. Унда Борбиев тергов бўйича ўз фикрини билдириб, ўғли «танлов асосида» ишга жойлашганини айтган.

Асосий саҳифадаги сурат «Азаттык» нашридан олинди.