МСК маҳаллий кенгашларга депутатларни сайлашнинг дастлабки натижасини чиқарди

371

Марказий сайлов комиссияси (МСК) 10-апрелда Қирғизистоннинг уч шаҳрида ва 13 қишлоғида ўтган маҳаллий кенгаш депутатларини сайлашнинг дастлабки натижаларини чиқарди. Сайлов Жалолобод, Иссиқкўл, Норин, Ўш ва Чуй вилоятларида ўтди.

МСКнинг маълумотига кўра, сайловга 157 958 кишининг рўйхати киритилиб, уларнинг орасидан 52 363 (33%) сайловчи овоз беришга қатнашган.

Дастлабки маълумотларга қараганда, Қораболта шаҳар кенгашига қуйидагилар ўтди:

  • «Ишеним»;
  • «Кучтуу коом»;
  • Социал-Демократлар;
  • «Ыйман нуру»;
  • «Альянс»;
  • «Эламан».

Тош-кўмир шаҳар кенгашига дастлаб уч партия ўтди:

  • «Жаштар»;
  • «Ынтымак»;
  • «Ата Журт Кыргызстан».

Токтогул шаҳар кенгашига дастлабки натижа бўйича етти партия ўтди:

  • «Ата-Журт Кыргызстан»;
  • «Тынчтык»;
  • «Ынтымак»;
  • «Бирге-Вместе»;
  • «Мекен ынтымагы»;
  • «Ишеним»;
  • «Эл Умуту».

Овозларнинг охирги натижасини МСК 30-апрелгача, барча шикоят ва баҳсли ҳолатлар кўриб чиқилгандан кейин эълон қилади.

Маҳаллий кенгашларга ўтган сайловга 1 318 номзод қатнашган, уларнинг орасидан 336 номзодга мандат берилади.

«Уч шаҳар кенгашига умумий 93 депутат сайланиши керак. Сайловга 13 партиядан 827 номзод рўйхатга олинган. 13 қишлоқ кенгашидаги депутатлик мандатларнинг умумий сони — 243ни ташкил қилади, ундан округларда аёллар учун 96 мандат заҳирада қолдирилиб, 491 номзод ундан 160 аёл номзод», — деб билдирган. МСК.

Муаллиф: Канишай Балкибекова