Ҳафта ичида коронавирус юқтириш оқибатида вафот этганлар қайд этилмади

309

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қирғизистонда 5-11-апрель оралиғида COVID-19 билан оғриганлар ичида бирорта ўлим ҳолати қайд этилмаганини билдирди.

Пандемия бошлангандан бери вазирликнинг маълумоти бўйича, коронавирус касаллиги аниқланганлар орасидан умумий 2 991 одам вафот этган.

Шунингдек, ўтган ҳафтада Қирғизистонда коронавируснинг янги икки ҳолати аниқланди. Пандемия бошлангандан бери ўлкада COVID-19 юқтирганларнинг умумий сони 200 970га етган.

Ўтган ҳафтада касалхоналардан ва стационарлардан 55 бемор соғайиб чиқарилган. Пандемия вақтида умумий 196 303 бемор касалликни енгди.