Мактабларда электрон рўйхатга олиш тизими ишламай қолди. Таълим вазирлиги муаммони бир кун ичида ҳал қилишни ваъда қилмоқда

285

Қирғизистонда 11-апрель куни соат 9:00да мактабга электрон рўйхатга олиш бошланиши керак эди, бироқ mektep.edu.gov.kg сайти ишламай қолган.

Таълим вазирлигининг (ФТВ) матбуот хизматидан «Клооп»нинг «фойдаланувчиларнинг оқими кўп бўлгани сабаб» сайтда техник носозлик бўлганини билдиришди.

Вазирлик тизимдаги носозликни кун давомида бартараф қилишни ваъда қилиб, сайтда вақти-вақти билан узилишлар бўлиши мумкинлигини, сабаби «маълумотлар базасини интеграциялаш бўйича архитектураси мураккаблигини» таъкидлади.

«Ота-оналарни бизни тушунишга чақирамиз, ҳаммаси рўйхатдан ўтади деб ишонтирамиз», — деб билдиришди муассасадан.

Бу орада Жогорку Кенеш депутати Дастан Бекешев сайтнинг скриншотини кўрсатиб, унда ариза тўлдирилувчи жойда «Кто ты, детка» деган тушунарсиз графа кўриниб турибди.

Инфоком ишхонасининг матбуот хизматидан «Клооп»га бу Google’нинг «сиз боланинг кимиси бўласиз?» ёки «кем вы приходитесь ребенку?» деган жойини автоматик кўрсатмаси деб тушунтиришди.

«Автоматлаштирилган таржимани ўчириб, керакли тилни сайтнинг ўзидан танлаш керак», – деб билдиришди Инфокомдан.

Консультация ва техник ёрдам олиш учун рақамлар:

Колл-марказ: 119;

Техник қўллов рақами: 0 (312) 988 940

  • 0220 022 196;
  • 0220 022 183;
  • 0220 022 381.

Таълим вазирлиги мактабларга электрон рўйхатга олишни 2019-йилнинг февралида ишга тушган. Рўйхатга олиш ҳам, болани мактабга киритиш ҳам бепул. Ота-онаси боласини истаган мактабга ёздиргандан кейин аризасининг мақомини онлайн текшира олади. Болани мактабга топшириш аризасини ота-онаси эмас, унга ғамхўрлик қилган қариндошлари ҳам бера олади.

Муаллиф: Канишай Балкибекова