Олабуқа туманида уч киши исдан заҳарланиб вафот этди

405

Жалолобод вилоятининг Олабуқа туманида уч киши ис газидан заҳарланиб, вафот этди. Бу ҳақда Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, марҳумлар тумандаги Қўштерак қишлоғидаги сабзи сақловчи омборда исга заҳарланган. Воқеа жойига Олабуқа туманининг №73 ФҲБдан беш қутқарувчи жалб қилинди.

Ҳозирда вафот этганларнинг исм-шарифи, исга заҳарланиш сабаблари аниқланаётгани хабар қилинди. ФҲВ кейинчалик қўшимча маълумот беришини таъкидлади.

Аввалроқ 21-февралга ўтар кечачи Ўш вилоятининг Новқат туманидаги Кўкбел қишлоғининг икки турғуни ва уларнинг 9 ёшдаги набираси заҳарланиб, вафот этган.

Маълумотга кўра, 63 ва 62 ёшдаги эр-хотинлар ўз уйидаги ертўлада жойлашган ўт ёқувчи хонада ухлаётган ерда кўмир газидан зағарланишган.