Қирғиз-қозоқ чегарасида 24 кг гиёҳванд модда ташиган киши қўлга олинди

329
Сурат: Баткен вилоят ИИБи

Қирғиз-қозоқ чегарасидаги «Кен-Булун — Автодорожний» ўтказиш пунктида Қозоғистон орқали Россияга 24 кг гиёҳванд олиб чиқишни кўзлаган киши қўлга олинди. Бу ҳақда МХДҚнинг чегара хизмати 9-апрелда хабар қилди.

Баткен вилоятининг ИИБдан эса гумондор Лайлай туманининг 38 ёшдаги турғуни бўлганини хабар қилишди.

Баткен вилоят ИИБдан эса гумондор Лайлак туманининг 38 ёшдаши турғуни бўлганини хабар қилган. Гиёҳванд моддалар гумонланувчи бошқарган DAF XF510 русумидаги оғир юк ташувчи машинани текшириш вақтида топилган.

Баткеннинг милицияси «Гиёҳванд моддаларини, психотроп моддаларни ва уларнинг аналогларини сотиб ўтказиш мақсадида ноқонуний тайёрлаш» моддаси билан жиноят ишини қўзғади.

Аввалроқ Баткен вилоят ИИБнинг ходимлари Тожикистондан контрабанда йўли билан 30 кг гиёҳванд модда олиб чиқиб, Қадамжой туманида тарқатишни кўзлаган уч кишини қўлга олган. Гумонланувчиларнинг икки нафари милиция ходими бўлишган.

ОАВларнинг маълумотига кўра, қўлга олинганлардан бири Гиёҳванд моддаларни ноқонуний айлантиришга қарши курашиш хизматининг Ўш вилояти бўйича етакчиси.