Муса Жаманбаев Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси бўлиб тайинланди

356
Муса Жаманбаев

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 8-апрелда Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси қилиб Муса Жаманбаевни тайинлади. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати билдирди.

Жаманбаевга қадар бу хизматда 2018-йилдан бошлаб Ибрагим Жунусов ишлаган. У 2021-йилнинг декабрь ойида хизматидан бўшатилган.

43 ёшдаги Жаманбаев Чуй вилоятининг Аламудун туманида туғилган. У 2000-йили Кусейин Карасаев номидаги Бишкек гуманитар университетинг «Шарқшунослик ва халқаро иқтисодий алоқалар» мутахассислигини тугатган.

Жаманбаев 2000-2003-йиллари Ташқи ишлар вазирлигининг давлат протокол хизматида котиб-референт, кейинчалик атташе бўлган.

2003-2010-йиллари эса Жаманбаев премьер-министр аппаратининг протокол хизматида раҳбарлик хизматларини эгаллаган. Апрель революциясидан кейин Жаманбаев Муваққат ҳукуматнинг аппаратида хадқаро алоқа бўлимида эксперт бўлган.

Кейинчалик, 2011-йили у Жогорку Кенешнинг халқаро алоқа ва протокол бўлимининг раҳбар ўринбосари бўлган. 2017-йили эса Жаманбаев президент аппаратининг протокол хизматида ишлаган.