Россия БМТнинг Инсон ҳақлари бўйича кенгашидан чиқарилди. Қирғиз резолюцияга қарши овоз берди

308

БМТнинг бош ассамблеяси Россияни инсон ҳуқуқлари кенгашидаги (ИҲК) аъзолигини тўхтатиб туриш резолюциясини қабул қилди. Қирғизистон бунга қарши овоз берди.

 

Ташаббусни 93 давлат қўллаб, 24 мамлакат, унинг ичида Қирғизистон, Қозоғистон, Хитой, Беларус, Тожикистон, Ўзбекистон, Сурия, Вьетнам ва Жанубий Африка Республикаси қарши чиқишди. 58 давлат овоз беришдан сақланди.

БМТнинг маълумотига кўра, резолюцияни Украина 58 давлат билан биргаликда таклиф қилган.

БМТ бош котиби Антонио Гутерреш 22-мартда Россия билан Украинани «абсурд урушига» нуқта қўйишга чақирган.

«Украинадаги урушни давом этиши маънавий томондан қабул қилиб бўлмайдиган, сиёсий томондан ўзини оқламайдиган ва мақсадсиз», — деди Гуттериш.

Овоз беришгача қандай маълумотлар айтилди?

Украинани БМТдаги доимий вакили Сергей Кислица овоз бериш олдидан қилган мурожаатида «инсон ҳуқуқларини қўпол бузаётган» давлатни инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашдан чиқарилиши «танлов эмас, бурч бу» деб билдирди.

Россиянинг БМТдаги доимий вакилининг ўринбосари Геннадий Кузьмин Россияни инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашдаги аъзолигини тўхтатиб туриш бўйича қаралаётган масалани инсон ҳуқуқлари тармоғидаги қонунига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини билдирди.

«Бугунги кунда биз бир қанча давлатлардан иборат гуруҳнинг ҳаракати билан ҳуқуқни ҳимоя қилиш архитектурасида ёриқлар пайдо бўлганини кўриб турибмиз», — деди у «конструктив диалогни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш бўйича барча манфаатдор томонларни қарор қабул қилишга ва уни коллектив турда ишлаб чиқишга тарғиб қилиш Россия учун доим афзал йўналиш бўлганини» қўшимча қилиб.

Россия нима сабабдан четлатилди?

Россиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашдан четлатишни Бучада тинч аҳоли ўлдирилгани маълум бўлгандан кейин АҚШ таклиф қилган. АҚШни «Катта еттилик»га кирган давлатлар, унинг ичида Германия қўллаган.

Резолюцияда рус ҳарбийлари Украина ҳудудида инсон ҳуқуқларини қўпол ва доим бузаётгани сабаб чиқарилгани айтилади.

Россиянинг ТИВ резолюцияга жавоб бериб, ўлка 7-апрелдан бошлаб инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашдаги аъзолигини муддатидан олдин тўхтатганини маълум қилди.

Россия тўрт йиллик танаффусдан кейин 2020-йилнинг октябрь ойида кенгашда аъзолигини давом эттирган. Ўша вақтда орган таркибига 14 давлат, Украина ҳам қўшилган. Кенгашнинг янги таркиби ўзини 2021-йилнинг 1-январида бошлаган.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига 47 давлат аъзо. Улар ваколатларини уч йил бажаришади.

Бунгача 2011-йили биргина давлат — Ливия — кенгашга аъзолигини тўхтатган эди. Унда ўлканинг аъзолиги Муаммар Каддафи ҳукуматга қарши намойишларни куч билан бостиргани учун тўхтатилган.

Reuters’нинг маълумотига кўра, Россия «мақул» деб овоз бериш ёки сақланиш қарори дўстликка хос бўлмаган ҳаракат қатори қаралишини билдирган.

Россия кенгашнинг йиғинларига қатнашолмади ва овоз беролмайди, бироқ дипломатлари дебатларга қатнаша олади.

Қирғизистоннинг позицияси

Вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров 24-мартда Россия билан Украина ҳарбий можарони тўхтатиш учун музокараларга боради деб ишонишини айтган.

Шунингдек, минкаб раиси Қирғизистон «қардошлар бир-бирини ўлдираётган урушни тўхташига имкони борича ҳаракат қилишини» билдириб, президентнинг Қирғизистон дунёда катта таъсирга эга бўлмаган давлат деган сўзини такрорлаган.

«Биз – кичик давлатмиз, бу дунёда бизнинг позицияга кўп нарса боғлиқ эмас. Бироқ ўйламай қўйилган ҳар бир қадам халқимизга оғир оқибатларни олиб келиши мумкин», — деган у.

Бунгача Украинадаги уруш ҳақида президент Садир Жапаров ҳам шундай сўз айтиб, Қирғизистон бу можарода расмий бетараф позицияда эканини билдирган.

«Албатта, биз кичик давлатмиз. Бизни таъсиримиз урушни тўхтатишга етамайди. Шу сабаб биз холис давлат бўлишмиз керак», — деган Жапаров парламент анжуманида.

Шунингдек, Kaktus.Media’нинг журналистлари рус тилидаги расмий пресс-релизда президентнинг «уруш» деган сўзи русчага «война» деб таржима қилинмай, «жанжал» деб тажималанганини билган.

Рус ҳарбийларининг Украинага ҳужуми 24-февралда бошланган.