«Коррупция иши». «Eurolab» лабораториясининг етакчиси 29-майга қадар қамоққа олинди

334

«Eurolab» хусусий тиббиёт лабораториясининг етакчиси Сохраб Ярахмедов 29-майгача МХДҚнинг тергов қамоғига киритилди. Маълумотни «Клооп»нинг мухбирига Бишкекнинг Биринчи май туман судининг матбуот хизмати тасдиқлади.

Суднинг маълумотига кўра, Ярахмедовнинг эҳтиёт чораси 6-апрелда қаралган.

Ярахмедовнинг қўлга олиниши

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси билдиришича, Сохраб Ярахмедов 6-апрелда қўлга олинган.

Махсус хизматнинг маълумотига кўра, халққа хизмат кўрсатаётган «Eurolab» хусусий лабораториясида ноқонуний фаолият аниқланган.

«Мазкур компания соғлиқни сақлаш ташкилотларида биоматериалларни қабул қилиш пунктларини жойлаштириш бўйича имтиёзли ҳуқуқлар олиш мақсадида тиббий муассасаларнинг етакчиларига юқорида айтилган лабораториядагина лаборатория текширувларни бозор нархида олиб бориш имконини олиш учун системали турда пул бериб тургани аниқланган», — деб билдиришди қўмитадан.

МХДҚ хабар қилишича, компаниянинг офисида тинтув ўтказилиб, молиявий ҳужжатлар, «қўш» бухгалтерия олинган. Уларнинг маълумотида бу компания маркетингни ноқонуний усулларини ва ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун тиббиёт ходимларига нақд пул тўлашни қўллаганини тасдиқлайди.

«Юқоридаги ноқонуний ҳаракатлар ўлка бюджетига солиқларни ўлашдан қочиш фактларига ҳам далил бўлиб, кўрсатилган хизматларнинг баҳосини асоссиз оширишга олиб келган», — дейишди қўмитадан.

Тергов давлатга келтирилган зарарнинг аниқ суммасини аниқламоқда.