«Бир кесим совун 2500 сом». Олабуқа туман касалхонасининг шубҳали харидлари

5065
Алина Печёнкинанинг «Клооп» учун иллюстрацияси

Олабуқа туманидаги умумий шифокорлик тажриба марказининг беморлари пул йиғишлардан шикоят қилишмоқда: беморлардан маълумотнома ва рецептлар ёзилган қоғоз учун ҳам пул олинади. 2020-йили ниқоб ва вирусдан ҳимоя қилувчи костюмлар етишмаслиги сабаб касалхонада ишлаган беш ходим бир вақтда короновирус юқтирган. Бу орада давлат харидлари порталига ишонсак, касалхона 2021-йилнинг декабрида кир совун олиш учун 2,5 млн сом сарфлаган. Муассасанинг ҳисобчиси бу ерда «техник хато» бўлган деб ишонтирмоқда.

Маълумотнома учун 200 сом

2021-йилнинг октябрида Жалолобод вилоятининг Олабуқа туманининг турғунлари маҳаллий касалхонадаги пул йиғишлардан норози бўлиб, инсон ҳуқуқлари бўйича мухтор вакилга шикоят қилишган. Уларнинг айтишича, туман касалхонасида 20 сомдан 200 сомгача пул олишади: маълумотнома берганга, рецепт ёзганга, шифокор текширганига, йўлланма берганига.

Бундан ташқари, касалхонадан чиқаётган беморлар яна 50-100 сом тўлаши керак. Бу пуллар махсус «фондга» тўкилади, персоналнинг айтишича, пул бинонинг майда таъмирлаш ишларига, канцтовар сотиб олишга сарфланади.

Олабуқа касалхонаси «фонди»нинг журнали. Сурат: Ҳақиқатчи Институти
Олабуқа касалхонаси «фонди»нинг журнали. Сурат: Ҳақиқатчи Институти

Текширув вақтида айтилган фактлар тасдиқланди.

Бундан бир ярим йил олдин, 2020-йилнинг апрель ойида ҳимоя воситаларининг етишмовчилиги сабаб Олабуқа туман касалхонасининг беш ходими коронавирус юқтирган.

«Бизга бир марта қўлланилувчи ниқобларни тарқатиб: “Ювиб, дезинфекциялаб бир ой ишлатасизлар деб айтишди”, — деб айтган “Азаттык” радиосига жабрланган ходимларнинг бири. — Боғичи ортга боғланган халатлардан фойдаланиб юрдик, орқамиз очиқ, ҳимояланмаган. Кечда ювиб қўйсак, тонг отгунча қуримайди, нам халатни кийиб олиб ишга жўнаймиз. Ҳимоя кийимларини сўрасак, “бу бир марта қўлланиладиган кийим, сизларга бўлмайди” дейишган».

Қизил зонанинг шифокорлари суткалаб ишлаб, бироқ 2020-йилнинг март ойида фақатгина 8 минг сом маош олишган.

Бу фактлар ҳам тасдиқланди, соғлиқни сақлаш вазирлиги Олабуқа туман касалхонасининг бош шифокори Бактигул Алибаевани ишдан бўшатди. Бироқ вақтинча кўринади — икки йилдан кейин у яна шу лавозимда ишлаётгани аниқланди.

Олабуқа туман касалхонаси жуда камбағал экани кўриниб турибди. Шифокорлар бюджетни тежаб, қоғоз билан елимга беморлардан пул йиғиб, эплаб кун кўраётгандай. Бироқ аслида ҳолат бундай эмас.

Совуннинг стратегик заҳираси

2021-йилга кўра Олабуқа умумий шифокорлик тажриба маркази 42 млн сомга товар ва хизматларни сотиб олган, буни давлат харидлари порталидаги маълумотлар тасдиқлайди. Шу билан бирга бу харидларнинг 75% танловсиз, шартнома орқали олинган.

             Нима учун бу муҳим?

Одатда, давлат муассасалари товар ва хизматларни тендер асосида — энг яхши нархни танлашга имкон берган танлов билан сотиб олиши керак. Йиллик бюджетнинг оз қисмини танловсиз сотиб олишларга сарфлашга рухсат берилган.

Бироқ 2020-йилнинг март ойида коронавирус пандемияси сабаб Қирғизистонда фавқулодда ҳолат киритилган. Фавқулодда ҳолат вақтида давлат муассасалари товарларни шартнома орқали сотиб олса бўлади — сони ва суммасига чеклов қўйилмайди.

Айрим ташкилотлар бу қонундан ноқонуний фойдаланишади. «Клооп» бунгача коронавирус билан курашга деган сабаб билан ўсимликларнинг уруғлари, спорт костюмлари ва арча безатувчи ўйинчоқлар сотиб олинганини ёзган.

Тўғридан-тўғри сотиб олишларнинг энг кўп қисми декабрнинг охирги кунларига тўғри келади, сабаби муассасалар йиллик бюджетни тўлиқ сарфлашга ошиқишади. Олабуқа туман касалхонасида ҳам 2021-йилнинг декабрида танловсиз харидларга деярлик 15 млн сом сарфлаган — бу барча йиллик сотиб олишлар суммасининг ярмини ташкил қилади.

Касалхонанинг айрим шартномалари жуда ажабланарли. Масалан, 2021-йилнинг 31-декабрида Олабуқадаги умумий шифокорлик тажриба маркази 2,5 млн сомга кир совун сотиб олган. Шартнома ҳаидаги маълумотда товарнинг сони ҳам кўрсатилган — «минг дона». Демак, бир дона кир совун 2500 сомдан бўлганми?

Шартномада кўрсатилган етказувчи — хусусий тадбиркор Рисманбетова Луиза Турдалиевна. Рисманбетова Олабуқа касалхонаси билан аввал ҳам икки марта шартнома тузган: 2021-йилнинг декабрь ойида тиббий воситаларни сотиб олиш ва кўмир етказиш бўйича шартномалар тузилган. Уч хариднинг умумий суммаси — 3,8 млн сомни тузган.

Қизиғи, бунгача давлат харидларида Рисманбетова билан тузилган шартноманинг суммаси 100 минг сомдан ошмаган. Бу асосан ёқилғи моддаси, жиҳоз, қурилиш моллари, автомашина эҳтиёт қисмлари ва компьютер билан таъминлаб келган.

Бундан бироз аввал, декабрь ойининг ўртасида касалхона 630 минг сомга яна бир марта кир совун, 790 минг сомга суюқ совун ва 753 минг сомга канцеляр қисқичларни сотиб олган.

Шартнома бўйича етказиш хусусий тадбиркор Садикова Малика Абдирахманова кўрсатилган. У давлат харидларига кўпдан бери қатнашиб келади, бироқ бундай катта шартномаларни ҳеч қачон тузмаган.

Давлат харидларининг қора қутиси

Касалхонанинг бошқа шартномаларида сотиб олинган товарларнинг сони умуман кўрсатилмаган — фақат аниқ сабаби айтилмаган шартноманинг умумий суммаси кўрсатилган. Бироқ марказнинг айрим етакчилари бунгача тиббий буюмларнинг баҳосини ошириб юргани сезилган.

Масалан, 2021-йилнинг декабрида Олабуқа туман касалхонаси «Камелин Азия» МЧЖ компаниясидан қайсидир «тиббий буюмни» сотиб олган. Шартноманинг суммаси — 689 минг сом. Давлат сотиб олишларида батафсил маълумот йўқ, шу сабаб нима сотиб олинганини аниқ айтиб бўлмайди.

2017-йили «Камелин Азия» она ва болани ҳимоя қилиш миллий марказига тиббий воситаларни олиб келган. Касалхонага етказиб берувчи компанияга 14,5 млн сом тўлаган, бироқ ҳисоб палатаси бу ускунани заводдан уч марта арзон олса бўлишини аниқлаган — 5 млн сомга.

«Камелин Азия» компанияси яқинда номини «Камеко» МЧЖга ўзгартирган.

Товарларнинг сони ва аталиши кўрсатилмаган «тиббий ускуналарни» сотиб олиш бўйича ҳам бир шартнома «Фарватер» компанияси билан тузилган. Шартноманинг суммаси — 270 минг сом. 2020-йили «ПолитКлиника» сайти «Фарватер» компанияси ҳақида текширув ўтказган. Унда компания Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳимоя костюмларини 6 минг сомдан, бир марта фойлланилувчи ниқобларнинг бир донасини 500 сомдан сотиб олиб бергани айтилган.

«Клооп» Олабуқа туман касалхонасининг 19 шартномасида тиббий воситалар билан дориларнинг нархи дорихона ва интернет-дўконларига қараганда қиммат эканини кўрди. Масалан, бир марта қўлланилувчи ҳимоя костюмларнинг ҳар бирини 385 сомдан сотиб олган — бунга умумий 1 млн сом кетган. Бу орада интернетда бундай костюмлар 210 сомдан сотилган.

«Совун эмас, хўжалик буюмлари»

Кир совуннинг бир донаси 2500 сом деб кўрсатилган сотиб олиш шартномаси ортида яширин нима борлигини аниқлаш учун «Клооп» Олабуқа туман касалхонаси билан боғланди.

Касалхона бош шифокори Бактигул Алибаева давлат харидлари ҳақида айтишдан бош тортиб, бизни ҳисобчи Анара Максатовага* жўнатди.

*қиз ўзини шундай таништирди.

Ҳисобчи декабрдаги сотиб олишлар кўп бўлганини молиялашнинг ўзгачалиги билан боғлади. «Молиялаш декабрда бўлди. Бизда [тендер ўтказишга] вақтимиз бўлмади, шу сабаб [харидларни] тўғридан-тўғри [шартномалар] орқали қилдик», — деди у.

Максатованинг айтишича, кир совун номи билан хўжалик буюмлари, офис қисқичлари номи билан канцеляр товарлар олинган. «Классификаторда* канцтоварлар деган бўлим чиқмади», — деди ҳисобчи.

*Давлат сотиб олишларнинг ҳужжатларини тўлдиришда сотиб олувчи ташкилот махсус классификатор бўйича товар кодини кўрсатиши керак.

Максатова танлов олдидан касалхона керакли товарларнинг нархларини ўзи кўриб чиқишини ҳам айтди. Касалхона етказиб етказиб берувчиларга хат йўллаб, улар жавоб билан ўз таклифларини айтишади. Одатда, нархларни аниқлашга учдан ортиқ фирма қатнашади.

Ҳисобчи билан сўзлашгандан сўнг «Клооп» касалхонага ўзини қизиқтирган тендерларнинг тўлиқ рўйхати билан касалхонага илтимос хат юборган. Шундай хатлар Соғлиқни сақлаш вазирлигига ва мажбурий тиббий суғурта фондига ҳам юборилди.

«Эҳтиёт бўлинглар»

Илтимоснома юборилгандан бир неча кун ўтгандан сўнг умумий шифокорлик тажриба марказининг ҳисобчиси «Клооп»нинг мухбирини учрашувга чақирди. Мухбиримиз жавобни ёзма равишда юборишни сўраб, учрашувдан бош тортди.

Шундан сўнг касалхонанинг яна бир бошқа ҳисобчиси мухбиримиз билан ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали дўст бўлишга ҳаракат қилди.

Шанба куни, 19-мартда «Клооп»нинг мухбирига шубҳали телефон қўнғироғи бўлган. Унда ИИВнинг собиқ етакчиси, Жогорку Кенешнинг ҳозирги депутати Суйун Омурзаковнинг қариндоши сифатида Ўшда танилган киши Олабуқадаги касалхонада ишлаган узоқ қариндоши борлигини билдирган. У журналистни касалхонанинг давлат харидларини текширмасликни сўраб, қариндошлари «Клооп»ни пул талаб қилишда айблашаётганини ишора қилган — нашр касалхонадан индамаслик учун пул талаб қилган эмиш.

Суриштирув устида фақат бир қиз эмас, бутун бир бўлим ишлаётганини билгандан сўнг бу киши гапини охирида қизни «эҳтиёт бўлишга» чақириб ортга чекинган.

Бу суҳбат ёзиб олиниб, қўнғироқ қилган одамнинг ҳам шахси аниқланган. Таҳдидлар такрорланадиган бўлса, «Клооп» ҳуқуқ органларига мурожаат қилади.

«Сонлар бир неча марта босилган»

Касалхонага 2500 сомлик кир совун — «техник хато» деб ишонтиришини қўймади.

«Портал ишламаётган, сонлар бир неча марта босилган, натижада 2,500 минг сом бўлиб қолган. порталда ОКГЗ* чиқмагани сабаб, “кир совун” деб киритилган», — дейилади касалхонанинг расмий жавобида.

*товарларнинг классификатори, ундаги код хариднинг ҳужжатида кўрсатилиши керак.

Етказувчи хусусий тадбиркор Рисманбектова билан шартнома давлат харидлари порталида кўрсатилгани каби,  31-декабрда эмас, ундан бир ҳафта олдин тузилган деб айтилади Олабуқа туман касалхонасини «Клооп»нинг сўровига берган жавобида. Унинг суммаси — беш марта кам: атиги 500 минг сом. Сотиб олинганлар рўйхатида 16 турдаги хўжалик моллари бор.

Шу билан бирга касалхона товарлар тўлиқ олиб келинмаганини билдирди. Натижада касалхона Рисманбетовга 367 минг сом тўлаб берган.

Хусусий тадбиркор Садикова билан тузилган шартнома бўйича умумий суммаси 2 млн сомдан ортиқ юз хил товар олиб келинганини билдирди касалхона «Клооп»нинг сўров хатида берган жавобида.

Олабуқа туман касалхонаси декабрда

25 дазмол, 40 иситиш воситалари, қор кураш учун 100 дона курак,

рамкага солинган уч дона герб, ўн катта байроқ ва

юзлаган бошқа товарларни сотиб олган.

Товарларнинг сони ва нархи кўрсатилмаган бошқа шартномалар бўйича, касалхона қуйидагича тушунтирди: шартномалар кредитор қарзларни ликвидациялаш учун тузилган. 2020-йили касалхона бир қанча фирмалар билан ҳамкорлик қилган, бироқ улар билан 2021-йили ҳисоблашиб битган.

Олабуқа туман оилавий тиббиёт марказининг «Клооп»нинг сўровномасига берган жавобини тўлиқ шу ердан ўқишингиз мумкин.

Таъкидлаб ўтсак, Олабуқа туман касалхонаси «Клооп»нинг мурожаатига берган жавобида шартномаларни бажарилиши ҳақида ҳеч қандай далилий ҳужжатларни — бажарилган ишларнинг актини ҳам, ҳисоб-фактураларни ҳам — бермаган.

Мажбурий тиббий суғурта фондидан «Клооп»га соғлиқни сақлаш ташкилотлари бюджет пулларини сарфлаш масаласида «моддий-иқтисодий автономияга эга» эканини, улар харидларни ўзлари режалаштиришади деб тушунтирди. Фонд касалхонанинг чиқимларини назорат қилмайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги сотиб олишларни ҳам назорат қилмаслигини, муассасага қарашли касалхоналарда бюджет пуллари самарасиз ишлатилмоқда деган маълумот очиқланмайди деб билдиришти.

Жавобдан саволлар кўп

Ўтган йили Қирғизистонинг давлат харидлари порталига маълумот беришнинг халқаро янги OCDS-формати киритилган. Унда портални ўзини аналитика олиб борувчи модули ҳам, тиббий ҳаридлар бўлими бўлган Open Contracting Partnership ташкилотининг инструменти ҳам ишлайди.

Бироқ тизимнинг аввалгидай камчиликлари бор. Аниқроғи, бугунги кунгача шартномалар ва уларнинг уларнинг бажарилиши ҳақидаги ҳужжатларни эълон қилиш талаби бажарилмайди. Сотиб олувчи ташкилотлар бу ҳужжатларни очиқлашни истаса ҳам бунга уларнинг техник имконияти йўқ.

Демак, давлат харидлари порталида биз кўриб турганлар орасидан кўпроқ, юмшоқ қилиб айтганда ҳақиқатга тўғри келмайди. Шундай вақтда молия вазирлиги бюджет ҳаражатлари ҳақидаги маълумотларни бундан ҳам ёпиқ қилишни, 5 млн сомгача давлат сотиб олишларни тендерсиз ўтказишни таклиф қилмоқда.