Бишкекда қизни уриб кетиб, ўлдирган ҳайдовчи вақтинча қамоққа олинди

345

Милиция маст ҳолда 26-ёшдаги қизни уриб кетиб, ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчини вақтинча сақлаш жойига киритди. Бу ҳақда Бишкек ШИИБдан билдиришди.

Милиция факт «Йўл ҳаракати ва транспорт воситаларини эксплуатация қилиш қоидаларини бузиш» моддаси билан жиноятларнинг ягона реестрига рўйхатга олинганини қўшимча қилди.

Воқеа 7-апрель куни эрталабки соат 08:45 атрофида бўлган. Унда Subaru Forester’нинг ҳайдовчиси Киев ва Исанов кўчаларининг кесилишидаги йўлдан ўтиб кетаётган қизни уриб кетган. Қиз оғир аҳволда Миллий госпиалнинг жонлантириш бўлимига етказилиб, кейин вафот этган.

ШИИБнинг маълумотига кўра, унгача «Субару-Форестер»ни бошқарган ҳайдовчи «Опель-Астра» машинаси билан тўқнашиб, воқеа бўлган жойдан қочиб кетишга ҳаракат қилган.