ЖК давлат харидлари сайтида тендер ўтказмасликка йўл очувчи қонун лойиҳасини қабул қилди

302

6-апрелда Жогорку Кенеш учинчи ўқишда «давлат сотиб олишлар ҳақидаги» қонун лойиҳасини қабул қилди. Ҳужжат давлат компанияларига давлат сотиб олишлар порталида тендер ўтказмасликка йўл очади.

Қонун лойиҳасини вазирлар маҳкамаси таклиф қилган. Қонун лойиҳасига кўра, акцияларнинг 50% ёки ундан кўпи давлатга тегишли бўлган ҳиссадорлик жамиятларига тегишли бўлади. Ҳужжатда тижорий сирни сақлаш мақсадида, ҳаридлар рўйхатини ва компаниянинг ўзини вазирлар маҳкамаси аниқлаши айтилади.

Молия вазирининг ўринбосари Улугбек Қалендеров ҳужжатни муҳокама қилиш вақтида 2021-йили давлат компаниялари деярлик 28 млрд сомга ҳаридларни амалга оширганини айтди.

Бунга депутат Дастан Бекешев қонун қабул қилинса коррупция гуллай бошлайди деб жавоб беди.

«Биз 28 млрд сомни чизиб ташлаймиз деяпмиз. Коррупция жуда қаттиқ гуллайди. Биз 90-йилларга қайтиб қолишимиз мумкин», — деди Бекешев.

Қалендеров давлат компанияларни давлат ҳаридлари порталида тендер ўтказишдан озод қилиш қарори улар хусусий фирламалар билан рақобатлаша олмаганидан қабул қилинганини айтди.

«Биз таклифни ҳисобга олиб, ишхоналарни сотиб олиш процедураларини вазирлар маҳкамаси тасдиқлайди деган қонунни киритдик», — деб қўшимча қилди амалдор.

Давлат ҳаридлари парламент бу қонун лойиҳасини қабул қилмасдан коррупцияни жаннати ҳисобланган. 2021-йили «Клооп»нинг журналистлари барча давлат тендерлари давлат харидлари портали орқали ўтказилгани билан танловлар ҳақидаги маълумотларнинг кўпи ноаниқлигича қолаётганини аниқлашган.

Журналистлар давлат муассасалари бюджет маблағларини очиқ сарфлашмайди, назорат органлари бунга ҳар йили кўз юмади деган хулосага келишган.