Қозоғистон 11-апрелда Қирғизистон билан чегара пунктларини очади

291

Қозоғистон Қирғизистон, Ўзбекистон ва Россия билан қуруқликдаги чегара бекатларидан ўтишда қўйган чекловларини бекор қилди. Бу ҳақда 6-апрелда Қозоғистон ҳукуматидан билдиришди.

Уларнинг маълумотида, чекловлар 11-апрелда бекор қилинади. Юқоридаги давлатлар билан ҳаво рейсларига киритилган чекловлар ҳам олинади.

«Қозоғистонликлардан Қозоғистон ҳудудида яшашга рухсати бор, эмлаш паспортлари тан олинган чет ўлкаликладан ПЧР тестдан фойдаланиш билан COVID-19 бўйича текширувнинг салбий натижаси бор сертификат ёки COVID-19га қарши эмлашни, ревакцинациялашнинг тўлиқ курсидан ўтганини тасдиқлаган ҳужжатни/паспортни мажбури равишда кўрсатиш талаби сақланади», — дейилади маълумотда.

Қирғизистон билан Қозоғистоннинг қуруқликдаги чегаралари 2020-йили коронавирус пандемияси сабаб ёпилган. 2022-йилнинг мартида Қирғизистоннинг ташқи ишлар вазирлигидан икки йил деганда маълум бир чекловларгина бекор қилинганини билдиришган.

Масалан, 2020-йилнинг августида чет ўлкалик олийгоҳларнинг талабалари Қозоғистондаги бошқа давлат элчиликларига ёки консул муассасаларига визасини узайтириш учун кира олишган.

Қуруқликдаги чегараларни очиш масаласи бир неча марта кўтарилган. 2021-йилнинг ноябрида муаммони минкаб раиси Акилбек Жапаров Қозоғистон бош вазири Аскар Мамин билан муҳокама қилган.