Журналистлар рус аскарлари отилганини тасдиқлади, АҚШ Путиннинг қизларига санкция берди

286

АҚШ Россия президентининг оила аъзоларига шахсий сифатга эга санцияларни солди. Бу ҳақда АҚШнинг молия вазирлиги сайтида маълумот берилди.

Муассасанинг маълумотига кўра, санкциялар Катерина Тихоновага ва Мария Воронцовага солинган. Молия вазирлиги уларни Путиннинг қизлари деб атамоқда.

АҚШ Тихонованинг иши Россия ҳукуматини ва мудофаа саноатини қўллайди деб ҳисоблайди. Воронцова генетик текшириш тармоқларига миллардлаган долларлар олган давлат дастурларининг етакчиси экани айтилади. АҚШнинг Молия вазирлиги бу дастурлар Путиннинг назоратида деб ҳисоблайди.

2019-йили BBC Тихонова Москва давлат университетининг базасида ишлаган «Иннопрактика» компаниясининг бошчиси эканини ёзган. Воронцова, BBC’нинг маълумотига кўра, Россия соғлиқни сақлашда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган «Номеко» компаниясининг эгаларидан бири.

Бундан ташқари, АҚШ санкциялар рўйхатига Россия бош вазири Михаил Мишустин ва Москва мэри Сергей Собянин киргани маълум қилинди. Улар ҳам Россия хавфсизлик кенгашининг аъзолари бўлиб ҳисобланади.

БМТнинг 5-апрелдаги маълумотига кўра, Россия ҳужум қилган 24-февралдан бери Украинада камида 3 776 тинч аҳоли, уларнинг орасида 130 бола ҳалок бўлиб, 2 213 киши яраланган, унинг 188 нафари болалар.

Ташкилотдан «реал йўқотишлар анча кўп» деб қўшимча қилишди.

Америкадаги The New York Times нашрининг журналистлари ижтимоий тармоқда тарқалган видеони текшириб, унинг рост-ёлғонини тасдиқлашди. Видеода яраланган рус ҳарбийларини отаётган украин солдатлари кўрсатилган.

Видео ижтимоий тармоқларга 4-апрелда жойланган. Кадрларда украиналик ҳарбий ерда ётган рус аскарларини отганини кўриш мумкин.

Диққат! Видеода ўлим ҳолатлари бор. Агар ундаги кадрларни кўришга тайёр бўлмасангиз, видео ҳаволасини очманг, илтимос.

Журналистларнинг маълумотига кўра, видео Киевга яқин Дмитровка деган қишлоқда олинган.

Украин президентининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк бу видеога изоҳ бериб, агар улар қуролли кучларнинг «ҳуқуқдан ташқари ҳаракатлари» бўйича далилларни олишса, унда украин аскарлари ҳуқуқ майдонига қайтарилади деб билдирди.

«Бироқ яна бир марта айтаман, Россия зўравонлигини оқлашга ҳаракат қилаётган фейклар жуда кўп. Бир томондан украин жамоатчилиги билан армиясининг эмоционал ҳолатини тушуниб турибман. Уларни рус ҳарбийларига қарши максимал кескин ҳаракатларини мана шу эмоционал ҳолат билан тушунтирса бўлади деб ҳисоблайман», — деди Подоляк журналистларга берган интервьюсида.

Украина бош вазири Денис Шмигаль Европа давлатларини рус нефт ва газини сотиб олишдан бош тортишга чақирган. Бу ҳақда у BBC нашрига берган интервьюсида айтди.

Унинг айтишича, бу ҳом ашёни сотишдан тушган маблағни Россия «украиналикларни ўлдириш учун қурол-яроқ сотиб олишга» сарфламоқда.