Бошпрокурор: Бугунги кунда Бакиевларни экстрадициялаш имконияти йўқ

300

Қочқин президент Курманбек Бакиевни ва унинг оиласини эстрадициялашни имкони йўқ. Бу ҳақда парламентнинг 6-апрелдаги йиғинида Курманкул Зулушев билдирди.

Депутат Жанар Акаев Бош прокуратура Бакиевларнинг оиласини жавобгарликка тортиш ҳаракатидами, йўқми деб, қизиқди.

Депутат 7-апрелда 2010-йилдаги апрель воқеаларига, «диктаторлик қонли режим» қулаганига 12 йил бўлишини таъкидлади.

«Апрель воқеаларида ўлганларнинг сони бугунги кунда 152га етди. Шунда 87 одам ўлса, жароҳатланганлар ўлиб, мана 152 одам қазо қилди. Ўша Бакиевларни, Жаниш Бакиевни бош қилиб, жавобгарликка тортиш бўйича прокуратурада аниқ ишлар бўляптими?» — деб сўради Акаев.

Курманбек ва Жаниш Бакиевлар.

Курманкул Зулушев муассаса Беларусга бир неча бор хат юборганини, бир қанча жиноий ишлар қўзғалганини, бироқ бугунги кунда Бакиевларни экстрадиция қилишга «имкон йўқ» деб жавоб берди. Унинг айтишича, Беларус қочқин президентни Қирғизистонга ўтказиб беришдан бош тортмоқда.

2021-йилнинг апрелида собиқ депутат Мирлан Жээнчороев Жогорку Кенеш йиғинида бош прокурор Курманкул Зулушевдан Бакиевларни Белорусдан экстрадиция қилиш ҳаракатларини тўхтатмасликни сўраган. Зулушев назорат органи бу бўйича ишлаётганини айтган.

«Бакиев, Максим билан Жанишни адолатли қирғиз судига олиб келиш бўйича ҳаракатларни тўхтатмаслиги керак. Майдонимизда 80га яқин қони тўкилган фуқароларимизни унутмаслигимиз керак. Сиёсий курашда биз уларни берган қурбонларини унутмаслигимиз керак. [...] Бакиевларнинг мулки охирида нима бўлганини очиқ айтиш керак», — деди Жээнчороев.

Унда бош прокурор назорат органида Бакиевларни экстрадициялаш масаласи бўйича иш олиб борган халқаро бўлим ишлаётганини айтган.

«Беларус Бакиевларни ўтказишдан бош тортгани, қарорни бажаришдан бош тортгани маълум. Бунинг бари конвенциялар билан ҳал қилинади, ўзингиз биласиз. Ҳар бир давлатнинг ўз эрки экан, беради-бермайди деган. Прокуратура маблағларни қайтариш бўйича катта иш олиб бормоқда», — деган Зулушев.

Бакиевлар клани

Курманбек Бакиев 11 йилдан бери Беларусда яшайди — у 2010-йили Қирғизистондаги ҳукуматидан маҳрум бўлгандан кейин оиласи билан Минск шаҳрига қочган. 2010-йилнинг 7-апрелида норозиликка чиққанларга қурол ишлатилиб, натижада Оқ уй олдидаги майдонда 80дан ортиқ одам қурбон бўлган.

Суд 2013-йили 7-апрелдаги инқилоб сабаб Курманбек Бакиевни сиртдан 24 йилга озодликдан маҳрум қилган, унинг акаси Жаниш Бакиевни — умрбодга ҳукм қилган. Қочқин президентнинг катта ўғли Марат, ўша вақтда Миллий хавфсизлик хизматининг (ҳозирги МХДҚ) раис ўринбосари бўлган. У сиртдан 27 йилга судланган. Олий суд ҳукмни кучида қолдирган.

Қочқин президентнинг яна бир ўғли Максим Бакиев Қирғизистонда ҳукумат алмашгандан кейин моддий кўзбўямачиликда айбланган. Биринчи май туман суди уни мулкини мусодара қилиш билан 25 йилга ҳукм қилган.

Бундан ташқари, Бакиевлар президент аппаратининг собиқ етакчиси Медет Садиркуловнинг ўлимига алоқаси бор деб айблашган. Суд Жаниш Бакиевни одам ўлдириш, қийноқ, одам ўғирлаш, УЖГ тузиш ва ўлган одамнинг жасадини камситиш бўйича айбдор деб топган.

Бакиевлар кланининг аъзоларига Қирғизистонда жиноий қўзғалишига қарамай, Александр Лукашенко уни Қирғизистонга ўтказиб беришдан бош тортмоқда.

Тахтдан қулатилган президентнинг ўғли — Максим Бакиев (чапда).

Беларусда Бакиевлар кланининг аъзолари бойлар яшаган туманларда яшаб, катта бизнесларга аралашиб келишади. Курманбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиев Британиянинг Суррей ҳудудида шоҳона уйга эгалик қилади.