Баткенда аёлини ўлгунча калтаклаб, устига қайноқ сув сочган кишининг ҳукми ўзгартирилмади

374
Аёлларга қилинган зўравонлик. Иллюстрация: Алина Печенкина

Баткен вилоят суди аёлини ўлгунча калтаклаб, қайноқ сув қуйиб қийнаган 33 ёшдаги кишининг ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди — Баткен туман суди уни 2020-йилнинг июнь ойида 15 йилга озодликдан маҳрум қилган.

Нима бўлган?

Судланувчи «С.Ш.А.» 2020-йилнинг 3-январида Баткен шаҳрида яшаган уйида аёлини ўлгунча калтаклаган. Эр-хотин воқеа бўлган куни уч боласини олиб, Ўш вилоятининг Аравон туманида яшаган келиннинг ота-онасиникига бориши керак эди.

Айбдор маст ҳолда аёли билан болаларини «Мерседес-Бенц» русумидаги машинага солиб, йўлга чиққан. Бироқ у йўлда марҳумни болаларининг кўз олдида калтаклай бошлаган. Пичоқ чиқариб, “ўлдираман” деб қўрқитган.

Кейин машинани ортга қайтариб, уйга қайтиб келиб, болаларини ота-онаси яшаган хонага киритган. Ўзи ҳарбийлар оёқ киймини кийиб, аёлини «бошқа биров билан жинсий алоқада бўлгансан» деган сабаб билан тепкилай бошлаган. Натижада аёл ҳушидан кетиб, қовурғалари синган.

«[Судланувчи] махсус қайнатилган иссиқ сувни [марҳумнинг] сон қисмига, аниқроғи жинсий аъзоси томонга қуйиб, қийнаб, кйдириб азоблаган. Танасига етказилган оғир жароҳати сабаб ўзиб қолишини билиб туриб,  ўзини оқлаш мақсадида қийналаётган жойда масхаралаб, фойдаланаётган уюлли телефонининг камерасини ёқиб, номаълум сабаблар билан айблаб, бир соатга яқин камерага тортиб, шафқатсизларча ўлдирган», — деб берилади ҳукмда.

Кейин кийимларини алмаштириб, аёлнинг жасадини машинага солиб, Баткен вилоят касалхонасига олиб борган. Шифокорларга аёлим «буқоқ касаллиги сабаб ҳушидан кетди» деган.

Суд мажлисида «С.Ш.А.» айбини тан олиб, аёлини ўлдириш нияти йўқлигини айтган. Марҳумнинг акаси синглиси олдин ҳам зўравонликка учраганини, эри билан ажрашишни кўзлаганини билдирган.

Шунингдек, гувоҳ уларнинг оиласида «доим пулга мухтожлик бўлганини», шу сабаб уришиб-талашиб яшашганини билдирган.

Баткен туман суди 2020-йили айбланувчини «одам ўлдириш» моддаси билан айбдор деб топиб, 15 йилга ҳукм қилган.