МСК Шайлообек Атазовга депутатлик мандатини топширди

343
Шайлообек Атазов. Сурат: МСК

Марказий сайлов комиссияси Шайлообек Атазовга депутатлик гувоҳномаси ва кўкрак нишонини топширди. Бу ҳақда 6-апрелда МСКнинг матбуот хизмати билдирди.

Атазов шу йилнинг 27-февралида ўтган қайта сайловда бир мандатли №29 Свердлов округидан ғолиб деб топилди — унга сайловчиларнинг 18,10% овоз берган.

МСК бунгча Свердлов сайлов округидан энг кўп овоз олган Абдурахманхажи Муртазалиевнинг рўйхатини бекор қилиб, унинг овозларини яроқсиз деб топган. Бунга Муртазалиев билан алоқаси бор икки аёл «овоз сотиб олишга» гумонланаётгани асос бўлган.

Муртазалиев МСКнинг қароридан судга шикоят қилган, бироқ Олий суд унинг аризасини қаноатлантирмаган.

Шайлообек Атазов

Атазов кикбоксинг бўйича жаҳон чемпиони. У 2010-2015-йиллари Ўш шаҳар кенгашининг депутати бўлган. Шунингдек, Атазов Ўш шаҳридаги «Автотўхташ жойлари, машина гаражлари» дирекциясини, «Ўш-Тозалик» ишхонаси ва «Йўловчи транспорти» агентлигини бошқарган.

Спортчи нуфузли Матраимовлар оиласининг яқин одами бўлиб ҳисобланади. Атазов 2018-йилдан бошлаб Руслан Матраимов бошқарган EREM спорт клубида бош муроббий бўлиб ишлаган.

2020-йили натижаси бекор қилинган парламент сайловига Атазов Матраимовлар оиласига қарашли дейилган «Мекеним Кыргызстан» партияси билан қатнашган.

2021-йилнинг 18-февралида МХДҚ божхона хизмати раисининг ўринбосари Райимбек Матраимовни «жиноий даромадларини легаллаштиришда» гумон қилиб қўлга олган. Шу сабаб Атазов олдин Бишкекда, кейин Ўшда Матраимовни озод қилиш талаби билан митинг уюштирган.

Матраимов кейин «Коррупция» бўйича айбдор деб топилиб, 260 минг сом жаримага тортилган.

Шайлообек Атазов 2021-йилнинг 7-мартида «Ата Мекен» фракциясидан Жогорку Кенешга депутат бўлган. 2021-йили ўтган парламент сайловига №8 Толойкон сайлов округидан қатнашиб, бироқ Нурбек Алимбековга мағлуб бўлган.