№3 тиббиёт тез ёрдам болалар клиник касалхонасида суннат қилингандан кейин вафот этган етти яшар боланинг иши бўйича миллий госпиталнинг «К.Т.» исмли шифокори ўз аризаси билан ишдан кетди, урология бўлмининг бошчисига ҳайфсан эълон қилинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.
«Қирғиз давлат тиббиёт қайта тайёрлаш ва малака ошириш институтининг Урология кафедраси раҳбарига ординаторларнинг ишини назорат қилишни кучайтириш топширилди», — деб ёзилади билдирувда.
Миллий госпиталнинг маълумотига кўра, вафот этган етти ёшли бола касалхонанинг урология бўлими ординаторининг жияни.
Нима бўлган эди?
5-апрелда Октябрь туман милицияси № 3 тиббий тез ёрдам болалар клиник касалхонасида суннат қилингандан кейин етти ёшли бола вафот этганини билдирган.
Воқеа жойга борган милиция ходимлари текширув ишларини олиб бориб, вафот этган бола миллий госпиталда суннат қилинганини аниқлашган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот котиби Жилдиз Айгерчинова «Клооп»га воқеа қандай бўлганини тушунтириб, касалхонада ички текширув бошланганини билдирган.
«Миллий госпиталда кўрсатилган жойга анестезия берилиб, бироқ бола операция қилдирмаган. Яқинлари операцияни охирига етказиш учун №3 касалхонага боришган. Бироқ у ерда наркоз берганда боланинг юраги тўхтаб қолган экан», — деган Айгерчинова.
Октябрь туман милицияси боланинг ўимини текшириш учун махсус экспертиза тайинлаб, текширув ишлари давом этаётганини таъкидлаган.