Президент Садир Жапаров Фейсбук саҳифасида «Путинизм»га қарши 2-апрелда бўладиган антиҳарбий митинглар бўйича мурожаат қилди. Бунгача Бишкекнинг барча тўрт туман суди 1-июлгача Россия билан Украина урушига боғлиқ тинчлик йиғилишларини, митингларни ва акцияларни ўтказишни тақиқлаган эди.
Жапаров 2-апрелда бир тўп одамлар «акция уюштириб, Бишкек кўчаларида пиёда юриш қилиб, элчиликлар олдига борамиз деган ниятларини билдиришгани» ҳақида маълумот олганини ёзди. «Путинизм»га қарши митинг уюштирирувчилари бугун Горький номидаги боғдан Россия элчилигигача пиёда юриб, кейин тарқаб кетишни режалаштиришган.
«Ҳар бир ният ёки ҳаракатни чеки бўлади. Элчиликлар ва унинг майдончалари бошқа давлатларнинг мулки ҳисобланади. Даҳлсиз. Дунё бўйича бизнинг элчиликларимиз ҳам бор. Улар ҳам бизнинг даҳлсиз майдонимиз. Бирортаси келиб, эшигини қоқиб, тартибсизлик қилишга ҳаққи йўқ», — деб таъкидлади президент.
Шунингдек, президент ўлка «демократия йўлидан қайтмаганини» ва «фуқароларнинг оғзини тийиб, ҳуқуқини чекламаслигини» билдирди.
«Митинглар албатта бўлиши керак. Бунинг учун Горький боғини белгилаб бердик. Истасангиз 24 соат митинг қилинглар, истаган сўзингизни, фикрингизни айтинглар. Ҳеч ким қарши эмас. Биргина илтимос: Элчиликларни тинч қўйинглар», — деб мурожаат қилди давлат раҳбари.
Бироқ 1-апрель куни кечда Бишкек ШИИБи шаҳарнинг туман суди 1-июлгача барча тинч йиғилишларни, митингларни, Россия ва Украина уруши бўйича акцияларни тақиқлаганини билдирди. Тақиққа Ала-Тоо майдонидаги расмий тадбирлар кирмайди.
Бироқ шаҳар милициядан бундай тақиқ қайси ҳуқуқий асосда қабул қилинганини, «рус-украин қуролли можароси масаласи бўйича» Ала-Тоо майдонида қандай расмий тадбирлар режалаштирилаётганини тушунтиришмаган.
Россияни Украинага кенг кўламли ҳужуми 24-февралда бошланган. Шу кундан бери элчиликни Бишкекдаги биноси олдида бир неча акция, Украинага қуролли ҳужум қилишга қарши, Россияни қўллаган акциялар ҳам ўтган.
Россия элчилиги олдида (Россияни ҳам, Украинани ҳам қўллаш акциялари) митингларни ўтказиш тақиқлангандан кейин акциялар Бишкекнинг Горький скверида ўтган.