Қозоғистон Россияга санкциялардан айланиб ўтишга ёрдам бермайди

334

Қозоғистон Россияга Украинага ҳарбий ҳужуми сабаб АҚШ билан Евроиттифоқ киритган санкциялардан четлаб ўтишга ёрдам бермайди. Бу ҳақда Euractiv’га Қозоғистоннинг президент маъмурияти раҳбарининг ўринбосари Тимур Сулейменов билдирди.

У Қозоғистон ЕОИИга аъзо, бироқ мустақил давлат эканини, шу сабаб санкциялардан сақланишини таъкидлади. Бу Европа иттифоқи билан АҚШни Қозоғистонга нисбатан иккинчи даражадаги санкцияларига дуч келишдан қўрқишига боғлиқ.

Қозоғистон ЕОИИ асосида Россия билан савдо алоқаисни давом эттиради. «Биз Россияга инвестиция киритишни ва инвестиция жалб қилишни давом этирамиз: Бизни иқтисод учун бундан бошқа йўл йўқ. Бироқ биз санкцияланган товарларни назорат қилишга имкони борича ҳаракат қиламиз. Санкцияланган жисмоний шахслар ва муассасалар Қозоғистонга инвестиция киритмаслиги учун ҳаракат қиламиз», — деб таъкидлади Сулейменов.

Бундан ташқари, Сулейменов Қозоғистонда Украинадаги уруш «уруш» деб аталаётганини, сабаби ўлкада «ҳар бир нарсани ўз номи билан аташда муаммо йўқ» деб ишонтирди.

Шунингдек, Сулейменов Россия Қозоғистон кўпроқ улар томонда бўлишини истаётганини, бироқ ўлка Украинанинг ҳудудий бутунлигини ҳурмат қилишини ва БМТ каби Қрим ва Донбассдаги «вазиятни» тан олмаслигини таъкидлади.

Бунгача Ўзбекистон ҳам Украинанинг ҳудудий бутунлигини қўллаб, Луганск ва Донецк халқ республикаларини тан олмаган.

Муаллиф: Канишай Балкибаева