Молдовановкадаги колонияга 2 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда ташлашга ҳаракат қилганлар қўлга олинди

365

Чуй вилоятининг Молдовановка қишлоғидаги №1 аҳлоқ тузатиш муассасасининг ходимлари колониянинг ҳудудига гиёҳванд модда ташлашга ҳаракат қилган икки кишини қўлга олди. Бу ҳақда Жазони ижро қилиш хизматининг матбуот марказидан маълум қилишди.

Маълумотга кўра, воқеа 31-март куни соат тахминан 23:45да бўлган. Гумондор қатори 23 ва 27 ёшдаги икки киши қўлга олинди. Уларнинг ёнидан “скотч” билан ўралган, фарқли хиди бор, нулранг рангдаги модда олинди.

Тергов давомида қўлга олинганлардан бири Тогуз-Торо туманининг Казарман қишлоғининг, иккинчиси Сокулук туманининг Камишановка қишлоғининг турғунлари экани аниқланди. Факт бўйича Аламудун туман ИИБи тергов ишларини бошлади.

Аввалроқ, 18-мартда ИИВ интернет орқали гиёҳванд модда сотган 30 онлайн-дўконни ёпганини билдирган. Вазирлик Darknet, ViPole, Telegram ҳамда бошқа ижтимоий тармоқларда тақиқланган моддаларни сотганларга доимо мониторинг ўтказиб турилганини эслатган.