Баткен вилоятида қурилишини Ўзбекистон молиялаштирган 3,5 млн долларлик мактаб очилди

382

Баткен вилоятининг Лайлак туманидаги Маргун қишлоғида 3,5 млн долларга мактаб қурилди. Қурилишни Ўзбекистон ҳукумати молиялаган. Бу ҳақда 1-апрелда минкабнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Мактабнинг очилишига видео алоқа орқали Вазирлар маҳкамасининг раиси Акилбек Жапаров ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов қатнашди. Жапаров Ўзбекистон ҳукуматига мактаб қуришга ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирди.

Вазирлар маҳкамасидан мактаб қуриш қарори 2021-йилнинг мартида президент Садир Жапаровни Ўзбекистонга бўлган сафарида қабул қилингинини эсга солди. Вазирлар маҳкамасидан 330 ўринли янги мактаб биносининг қурилиши 2021-йилнинг июлида бошланганини қўшимча қилишди.

Маргун қишлоғидаги мактабнинг очилиши. Сурат: Вазирлар маҳкамаси

Ўзбекистоннинг ҳомийлиги

Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати 2021-йилнинг 25-октябрида Ўзбекистон ҳукумати Баткен вилоятида икки мактаб қуриб беришни режалаштираётганини билдирган.

Улар қурилишни тўлиқ Ўзбекистон молиялашини, Қирғизистон бунинг учун Баткен туманининг Самаркандек қишлоғидан 1,75 га, Лайлак туманининг Маргун қишлоғида 0,30 га ер бериши айтилган.

«Маргун қишлоғидаги мактаб 330 ўринли бўлиб,Самаркандекдаги мактаб — 400 ўринга мослашган», — деб билдиришган парламентдан.

Бунгача Ўзбекистоннинг ёрдами билан Кадамжай туманида 200 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси қурилган. Енгил конструкциядаги касалхона Кадамжай туманининг ҳудудий шифохонаси яқинига қурилган.