Меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш вазирлиги май ойидаги дам олиш кунлари бўйича қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқди.
Унга кўра, давлат ва муниципал ходимлар, шунингдек бюджетдан молияланаувчи ишхона ва муассасаларнинг ходимлари 1-майдан 9-майгача дам олишади. Бироқ 30-апрель ва 14-май шанба кунилари иш куни бўлиб ҳисобланади.
Қарор лойиҳасининг маълумотномасида ҳужжат ходимлар дам олиш ва иш куни бўлмаган байрам кунларидан самарали фойдаланиш мақсадида ишлаб чиқилгани айтилади.
Ўлкада май ойида Меҳнаткашлар куни (1-май), Конституция куни (5-май), Ғалаба куни (9-май) нишонланади.