Президент матбуот хизматининг собиқ раҳбари «Айыл Банк»нинг директорлар кенгашига сайланди

327

Президент Садир Жапаровнинг матбуот хизматини собиқ бошчиси Нурай Марс «Айыл Банк»нинг директорлар кенгашига сайланди. Бу ҳақда банкдан маълум қилишди.

Банк маълумотига кўра, акционерлар 29-мартда ўтган йиллик йиғилишда директорлар кенгаши раиси Малабек Токтоболотовни ва директор кенгашининг аъзоси Адилет Жакибалиевнинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатишган.

Уларнинг ўрнига Назгул Алакова билан Нурай Марс келган. Директорлар кенгаши раислигига Нургази Абдрашев сайланган.

Нурай Марс президент маъмурияти ахборот сиёсат бўлими бошчилигига 2021-йилнинг 18-майида келган. У Галина Байтерекнинг ўрнига тайинланган.

2021-йилнинг 28-ноябрида Садир Жапаров Нурай Марсни эгаллаган хизматидан бўшатиб, ўрнига «7-канал»нинг бош директори Алтинбек Жумаевни тайинлаган.

Миллий банкдаги тайинловлар

Миллий банк март ойида ўлканинг тўрт тижорий банкига турли хизматларга тайинлаш учун етти кишининг номзодига розилик берган.

Унга кўра, мустақил эксперт Рисбек Жумаканов билан бизнесмен Бакит Жумашев «Керемет Банк»нинг директорлар кенгашининг мустақил аъзоси лавозимига сайланган.

Сергей Ибрагимовнинг қизи — «Бакай Банк»нинг акционери — Кира Ибрагимова ва парламентнинг собиқ депутати Гульшат Асилбаева «Бакай Банк»нинг директорлар кенгаши аъзоси бўлиб сайланишган. Банк раислигига Сергей Ибраимов келган.

«Кыргызстан Коммерциялык банкы» раиси вазифасини бажарувчи Мурас Качкеев «Бай-Түшүм» банкининг бошқарма раисининг биринчи ўринбосари бўлиб келган. «ФинансКредитБанк»нинг директорлар кенгаши аъзоси Эрмек Альчиевнинг номзоди шу банкнинг раҳбарлигига тасдиқланган.