Миллий банк икки карра интервенция ўтказиб, бозордан деярлик 20 млн доллар сотиб олди

330

Миллий банк 30-31-мартда доллар сотиб олиш бўйича икки карра интервенция қилди.

Биринчисида бош банк бозордан 5,4 млн доллар сотиб олган. Унда миллий банк интервенция «алмашиш курсини кескин ўзгаришини енгиллаштириш мақсадида» олиб борилганини тушунтирган.

31-мартда асосий банк 14,5 млн доллар сотиб олган. Ундан 6,8 млн долларни ўша куни, 7,7 млн долларни бошқа куни сотиб олган. Economist.kg нашри миллий банк чет эл валютасини 2018-йилнинг февралидан бери биринчи марта сотиб олганини, унда долларнинг курси 68,2 сом бўлган, деб билдирди.

Доллар кўтарилиб яна туша бошлади

Февралнинг охирида долларнинг курси рублга нисбатан кескин кўтарила бошлаган. Бундай ҳолат 24-февралда рус ҳарбийлари Украинага ҳужум қилгандан кейин юзага келган. Кейин кўп ғарб давлатлари Россияга қарши жиддий иқтисодий ва технологик санкцияларни киритган.

Валюта бозорига биринчи навбатда санкциялар таъсир қилган. Россия Украинага ҳужум қилгандан бир неча соат ўтгандан кейин рубль кескин арзонлаб, тарихдаги энг паст кўрсаткични бир неча марта янгилаган. Рубль ортидан Қирғизистон миллий валютасининг курси ҳам тушиб кетган.

Уч ҳафта ичида долларнинг курси 84 сомдан 106 сомгача кўтарилган. Бироқ мартнинг иккинчи ярмида доллар кескин пастлай бошлаган. Масалан, 1-апрель куни соат 12:00да Бишкекда долларни сотиб олишни ўртача нархи 79,3 сомни, сотиб баҳоси 81,3 сомни ташкил қилди. Миллий банкнинг расмий маълумотига қараганда ҳозирда долларнинг расмий нархи 82,4 сом.

Valuta.kg порталидан скриншот

Миллий банкдан чет эл валютасининг нархи долларнинг таклифи талабдан ортиб  кетгани учун арзонлади деб тушунтирди. Шунингдек, асосий банк доллар нархини тушиши Қирғизистоннинг савдо бўйича асосий ҳамкор давлатларининг миллий валюталари долларга нисбатан мустаҳкамлиги таъсир қилганини айтишти.