«8 млрд метр кубга етмайди». Ақилбек Жапаровнинг топшириғига қарамай «Токтогул» тўлгани йўқ

317

«Электр станциялари» ОҲЖ 1-апрелга кўра Токтогул сув омборидаги сувнинг миқдори 7, 849 млрд метр кубни ташкил қилганини билдирди. Вазирлар маҳкамасининг раиси Акилбек Жапаров мартда Токтогул ГЭСига иш сафари билан келиб, 1-апрелга 8 млрд метр кубдан кам бўлмаган миқдорга чиқиш топшириғини берган.

Ҳозирда сув омборига келган сувнинг ҳажми сониясига 173 куб метрни ташкил қилади, чиқиши — сониясига 151 куб метр. Сутка давомида сувнинг ҳажми 1,91 миллион метр кубга кўпайди.

Аввалроқ, Энергетика вазирлиги 2022-йилнинг 1-апрелигача Токтогул сув омборидаги сувнинг миқдори 7 млрд метр кубгача камайиши мумкин деб тахмин қилинган. Сув омборига умумий 19,5 млрд метр куб сув сиғади, камида 5 млрд метр куб бўлиши керак. Бундай минимал кўлам «ўлик даража» бўлиб ҳисобланади.

Қирғизистоннинг энергетика тармоғи 2021-йили энг кам кўламли энергетика инқирозига учради. Бунинг асосий сабабини ҳукумат ҳудуда сувнинг танқислигида демоқда. Натижада «Токтогул» сув омборида сув танқис бўлмоқда.

Президент Садир Жапаров Қирғизистон энергетика инқирозидан 2024-2025-йилларда чиқишини билдирган.