ССВ: Етти ҳусусий тиббиёт олийгоҳининг №6 формаси чақиртириб олинди

306

Соғлиқни сақлаш вазирлиги етти хусусий университетнинг *№6 формасини қайтариб олди. Бу ҳақда муассасанинг матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотга кўра, №6 формасини қайтариб олиш қарори 17 хусусий университетнинг клиник базаси текширилгандан кейин қабул қилинган.

*№6 формаси — бу билим бериш фаолиятини лицензиялашда зарур бўлган ҳужжат эканини тушунтирди. Бу форма Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилади. Бу олийгоҳнинг клиник базаси ва тиббий йўналишда ускуналари борлигини англатади.

Натижада қуйидаги университетларнинг №6 формаси қайтариб олинди:

  • Ўш халқаро тиббиёт университети
  • Қирғиз стоматология тиббиёт институти;
  • «Роэль Метрополитен Университет»;
  • «Авиценна» халқаро тиббиёт институти;
  • МЧЖ «АВС» Академия;
  • «Бишкек халқаро тиббиёт институти» муассасаси;
  • Халқаро фан ва тиббиёт университети;

Вазирлик умумий 17 олийгоҳни текширган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарорни таълим вазирлигига ўтказиб беради.

Бунгача ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги хусусий университетларнинг №6 формасини қайтариб олган. Унда 12 ўқув юртининг №6 формаси қайтариб олинган. «Азаттык» олийгоҳнинг №6 формасини қайтариб олиш лицензиядан маҳрум қилиш эканлигини билдиришини ёзган.

Ўтган йилнинг ноябрида минкаб «тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида» олий тиббий таълим беришни вақтинча тўхтатган. Мораторий 2023-йилнинг 1-январигача амалда бўлади.