Жалолобод вилоят прокуратураси Сузоқ туманининг Қизил-Туу қишлоқ ҳукуматининг собиқ етакчисини ерларни ноқонуний ҳусусийлаштиришга берган деган гумон билан қўлга олди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, «К.М» номли собиқ қишлоқ ҳукумат етакчиси қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ерларни турар жой қуриш мулкига ноқонуний ўтказишга гумонланмоқда. Муассасадан ер участкалари амалдорнинг ўзига алоқаси бор томонларга, жумладан қариндошларига қайд этилиб, кейин учинчи томонларга сотиб юборилганини қўшимча қилишди.
Гумонланувчи Сузоқ туман ИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилди. Ҳозирда ерни ноқонуний ҳусусийлаштириш ишига алоқаси бор бошқа шахсларни аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Бунга қадар, Бош прокуратура «Кадастр» давлат ишхонаси ва айрим қишлоқ ҳукумати етакчилари тарафидан ноқонуний ҳусусийлаштирилган ерлар давлатга қайтарилганини таъкидлаган. Уларнинг аксарияти Қорасув туманига қарашли ерлар.