Қирғиз халқ ёзувчиси Султан Раев ТУРКСОЙ ташкилотининг бош котиби бўлди

Қирғиз халқ ёзувчиси, давлат арбоби Султан Раев халқаро ТУРКСОЙ ташкилотининг бош котиби бўлиб тайинланди. Бу қарор ташкилотнинг 31-мартда Бурса шаҳридаги навбатдан ташқари йиғинида қабул қилинди. Раевнинг номзодини ташкилотга аъзо давлатларнинг вакиллари бир овоздан маъқуллади.

Сурат: Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги.

Раевгача бу лавозимда Қозоғистон маданиятида хизмат кўрсатган арбоб ва собиқ маданият вазири Дуйсен Касеинов ишлаган.

Султан Раев — Қирғиз халқ ёзувчиси

Қирғиз халқ ёзувчиси, Токтогул номидаги давлат мукофоти лауреати, драматург Султан Раев 63 ёшда. У Қорасув туманининг Жоош қишлоғида туғилган.

1984-йили Қирғиз давлат университетининг журналистика факультетини битирган. 1994-йили АҚШнинг Канзас университетининг журналистика ва ижтимоий алоқалар факультетида малака оширган.

Раев «Кыргызстан маданияты», «Ленинчил жаш» (мустақилликдан кейин «Жаштык жарчысы», «Асаба» бўлиб ўзгарган) газетларида мухбир, бўлим бошчи, бош муҳаррир ўринбосари, «Кыргыз Руху» газетасида бош муҳаррир бўлиб ишлаган.

2002-йили Буюк Британияга чақирилиб, қиролича Елизавета II қўлидан махсус совға олган. Ўша йили Фан ва маданият вазирининг ўринбосари хизматига тайинланган. У 2005 ва 2013-йили маданият вазири лавозимида ишлаган. 2015-йилдан 2020-йилгача собиқ президентлар Алмазбек Атамбаев ва Сооронбай Жээнбековнинг маслаҳатчиси бўлган.

У «Азаттык» радиосида мухбир, «Маданиятты жана искусствону колдоо» жамоат фондида бош директор, Қирғиз ҳукуматига қарашли Маданиятни ривожлантириш давлат комиссиясида раҳбар бўлиб ишлаган.

Султан Раев адабиётга 1987-йили «Чаң жол» ҳикоялар тўплами билан келган. 1990-йили чоп этилган «Күн кармаган бала» повестлар ҳикоялар тўплами учун бутун иттифоқ Ленин комсомоли мукофотининг лауреати бўлган.

У «Пусу», «Топон», «Антистандарт», «Жан жаза» каби китоблар муаллифи. Ёзувчининг «Кашар», «Оо, кыздар», «Ханышанын көз жашы», «Илегилек» кабир бир қатор драмалари давлатларининг саҳналарида найиш қилинган.