Журналист Арзигул Галимбетованинг ўлимида гумонланган блогер бир ойга қамоққа олинди

387
Батмакан Жолболдуева

«Акипресс» нашрининг журналисти Арзигул Галимбетованинг ўлими бўйича қўлга олинган «Батма-Бат» Youtube-каналининг муаллифи Батмакан Жолболдуева 26-апрелга қадар Жалолобод шаҳридаги №53 тергов қамоғига қамалди. Бу ҳақда 31-мартда «Клооп»га Баткен вилоят судининг матбуот котиби Замир Ормонов билдирди.

Жолболдуева «Эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш» моддаси билан қўзғалган жиноят иши доирасида 28-мартда қўлга олинган. Баткен вилоят ИИБнинг маълумотига кўра, 25-мартда марҳум журналист Галимбетова «менинг обрўйимга путур етказиб, ёмон гаплар билан қораламоқда» деб, Жолболдуеванинг устидан ариза ёзган.

Шундан кейин Галимбетованинг соғлиғи ёмонлашиб, Баткен вилоят қўшма марказий касалхонасининг неврология бўлимига мурожаат қилган. Аммо шифокорларнинг ёрдам кўрсатганига қарамай журналист ўша куннинг тунида вафот этган.

Журналистнинг ўлимидан кейин Бишкек ва Ўшдаги ҳамкасблари уни хотирлаш тадбирларини ўтказишган.

Муаллиф: Жарқинайим Полотбек қизи