Бош прокуратура «Унаа» ишхонаси мамлакатга 7,8 млн сом зарар келтирганини аниқлади

411
Сурат: Бош прокуратура

Бош прокуратура «Унаа» давлат ишхонасининг ходимлари мамлкатга 7,8 млн сом зарар келтирганини аниқлади. Бу ҳақда назорат органининг матбуот хизмати 30-мартда хабар қилди.

Маълумотга кўра, Транспорт прокуратураси «Унаа»нинг ходимлари «қўшимча нарх солиғини тўламаган ва божхона тарафидан чекловлар қўйилган» Sigma Compact 200 мобил асфальт чиқарувчи заводини ноқонуний рўйхатдан ўтказганини аниқлашди.

Факт бўйича «Тижорий ёки бошқа ташкилотлар ходимларининг ваколат ҳуқуқларини суиистеъмол қилиш» моддаси билан жиноят иши қўзғалди. Ҳозирда тергов амаллари олиб борилмоқда.

Бунга қадар прокуратура ходимлари «Кадастр» ишхонасининг Ўш вилоятининг Қорасув туманидаги бошқармаси 127 гектар қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ерни ноқонуний ҳусусийлаштириб юборганини аниқлаган. Ернинг қиймати 320 млн сомни ташкил қилган.

Прокуратура жиноят ишини қўзғаб, ерни суд орқали давлат ҳисобига қайтариб олган.