Қорасувда ноқонуний берилган 127 гектар ер давлатга қайтарилди

352

Ўш вилоятининг Қорасув туманида ноқонуний хусусийлаштрилган 127 гектар қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ер давлатга қайтарилди. Бу ҳақда бош прокуратуранинг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, Шарқ қишлоқ ҳукуматининг Ачи массивидаги давлатга қарашли ер 2016-йили «Кадастр» давлат ишхонасининг масъул ходимлари томонидан хусусий мулкка чиқарилган. Ернинг умумий нархи 320 миллион сомни ташкил қилади.

Факт бўйича прокуратура томонидан жиноий иш қўзғалиб, суд органлари ер участкасига ноқоннуий берилган ҳуқуқий гувоҳнома ва ҳуқуқий тасдиқловчи ҳужжатларни яроқсиз деб топиш ҳақидаги аризасини берган. Назорат органи аризани суднинг барча инстанциялари қаноатлантирганини таъкидлади.

Қорасув туман прокуратураси томонидан Шарқ қишлоқ ҳукуматига прокурорлар чора кўриши бўйича акт берилиб, ер давлатга қайтарилди.