Украина-Россия диологи: Россия Киев ва Чернигов йўналишида ҳужумни камайтирди

327
Мустақиллик майдонидаги танкларга қарши ўрнатилган тўсиқлар, Киев, Украина, 25-март. Сурат: Fotoreserg / depositphotos

Рус армияси Киев ва Черниговга йўналтирилган ҳарбий фаоллигини «кескин турда, бир неча карра» пасайтиради. Бу ҳақда Россиянинг мудофаа вазирининг ўринбосари Александр Фомин билдирди. У бундай қарор «ўзаро ишончни ошириш мақсадида» қабул қилинганини таъкидлади.

Бу билдирувни украин-рус делегацияларини 29-мартда Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтган музокараларнинг навбатдаги босқичидан кейин маълум бўлди.

Украина делегациясининг вакили Давид Арахамия музокаралардан кейинги брифингда Украина ўз хавфсизлигини кафолатини талаб қилаётганини билдирди. БМТнинг хавфсизлик кенгаши давлатларига (Франция, АҚШ, Буюк Британия, Хитой ва Россия), шунингдек Туркия, Германия, Канада, Италия, Польша ва Исроил мамлакатларига кафил бўлиб бериш таклиф қилинди. Бу рўйхатга бошқа давлатлар ҳам қўшилиши мумкин.

«Бизда [ДХР билан ЛХР] ва Қрим бўйича ҳал қилиниши керак бўлган масалалар бор, шу сабаб кафил давлатлар бу ҳудудларда ишламайди», — деб билдирди Арахамия.

Унинг айтишича, Украина ўз ҳудудида жанжал чиқадиган бўлса, кафил бўлувчи давлатларга унга ёрдам бериш мажбурияти берилсин деб сўранмоқда (қурол-яроқ ва ҳарбий таъминот, ҳаво майдонини ёпиш — деб аниқлик киритди делегатларнинг бири). Бу бўйича консультациялар уч кундан ошмаслиги керак.

Рус делегациясининг бошчиси Владимир Мединский музокаралар «конструктив» ўтганини, Россия «конфликтни деэскалациялашда Украина томон икки қадам» қўйганини айтди.

Мединский икки давлатнинг ТИВ тинчлик шартномасига олдиндан қўл қўйиш билан бирга Украина ва Россия президентларининг учрашуви бўлиши мумкинлигини ҳам маълум қилди.

Россияни Украинага кенг кўламли ҳужуми 24-февралда бошланган. Унда рус президенти Владимир Путин «махсус операция»нинг асосий мақсади (рус ҳукумати урушни шундай атамоқда) — Украинани «демилитаризация ва денацификация қилиш» деб билдирган.

БМТдан 27-мартга кўра Украинада энг камида 1151 турғун, уларнинг орасидан 103 бола ҳалок бўлиб, 1824 киши яраланганини маълум қилган. Бироқ ташкилотдан бу сон амалда анча кўп бўлиши мумкинлигини айтган.