Давлат антимонополия: Шакарнинг нархи 60 сомга түшди

327

Монополияга қарши курашиш хизмати катта савдо марказларида шакарнинг нархини туширганини билдирди.

Масалан, «Фрунзе» гипермаркетларида шакарнинг нархи бир киллограмми учун 60 сомга тушди (сотиш чекланган). Бир килограммдан кўп шакар 77 сомдан сотилади. «Народный», «Глобус» ва «Достор» дўконларида нарх бугундан бошлаб арзонлайди.

Шунингдек, Монополияга қарши курашиш хизмати шакар ишлаб чиқарувчи «Кайинди Кант» фирмасига доллар курси тушиб, шакарнинг қўшимча нарх солиғининг ставкаси нолга туширилгани сабаб маҳсулотнинг улгуржи нархини тушириш ҳақида билдирув берилди, деб ишонтирди.

«Ўртача олганда республика бўйича бозор ва бошқа савдо марказларида ҳам чакана нархни тушириш анъанаси кузатилмоқда», — деб таъкидлашди давлат идорасидан.

Бунгача вазирлар маҳкамаси 1-апрелдан бошлаб Қирғизистонда ўлкага импорт қилинувчи шакар ва ўсимлик ёғининг қўшимча нархига ноллик солиқ ставкаси белгиланганини маълум қилган. Вазирлар маҳкамасидан қўшимча қилишларича, бу чора йилнинг охиригача амалда бўлади.

Президент топшириғи

15-мартда президент Садир Жапаров давлат моддий захира фондидан 1000 тонна шакар ва 500 тонна ўсимлик ёғини тарқатиш топшириғини бергани маълум бўлган.

Фавқулодда ҳолатлар вазири Бообек Ажикеев шакарнинг бир килограмми 70 сомдан, ўсимлик ёғининг бир литри 130 сомдан сотилишини айтган.

Нархларнинг қимматлаши

Қирғизистонда озиқ-овқатнинг нархи Украинадаги уруш, Россияга қарши халқаро санкциялар ва долларнинг курси ошганда қимматлай бошлаган.

Бундан ташқари, озиқ-овқатнинг нархига Россия дон ўсимликларини ва шакарни ЕОИИ давлатларига экспорт қилишни тақиқлагани ҳам таъсир қилган. Бу қарорни рус ҳукумати ўлканинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорни ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилган. Чеклов 2022-йилнинг ёзигача киритилган.

Биринчи навбатда керакли товарларнинг сунъий танқислигига йўл қўймаслик мақсадида Бишкекнинг «Глобус» ва «Фрунзе» гипермаркетлари озиқ-овқат маҳсулотларини сотишда чеклов қиритишган.

Монополияга қарши давлат хизмати билан тузилган шартномага кўра, савдо марказлари шакарни бир одамга 67 сомдан фақат бир килограммдан сотишади. Ундан ортиқ тижорий нархда сотишади.

Муаллиф: Канишай Балкибаева