Солиқ хизмати: Уч ойда 17 мингдан ортиқ тадбиркор НКМ қўлланишга ўтди

342
Иллюстратив сурат

2022-йилнинг бошидан бери 17 минг 68 тадбиркор назорат касса машинасидан (НКМ) фойдаланишга ўтди. Бу ҳақда солиқ хизматининг матбуот хизмати 30-мартда билдирди.

Муассаса ўлка бўйича 44 минг 803 НКМ фойдаланилаётганини маълум қилди — унинг орасидан 22 минг 239 аппарат ва 22 минг 564 дастурли НКМ.

*Аппарат НКМ – бу маълумотларни онлайн ўтказиб бериш модули бор фискал хотираси билан оддий касса аппарати. Бундай НКМни 14 техник хизмат кўрсатиш марказидан олса бўлади.

Дастурли НKM илова турида бўлади — «Онлайн НКМ» иловасини смартфонга, планшетга ёки компьютерга бепул юклаб олса бўлади. Харидорларга квитанция бериш учун тадбиркорга чек чиқарувчи принтерни сотиб олиш етарли.

Солиқ хизматидан назорат касса машиналардан фойдаланиш вазифаси ишхоналарда ва тадбирклорларни муассасанинг ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилишга чақиришган. Шунингдек, Солиқ хизмати «Керемет Банк», «РСК Банк» ва «Айыл Банк» POS терминали бор замонавий НКМни бепул беришаётганини қўшимча қилишти.

Янги солиқ кодекси ва назорат касса машинаси

Президент Садир Жапаров 2021-йили декабрда «Кичик тадбиркорлик субъектларини қўллаш, ёқимли солиқ ва божхона шароитини яратиш ҳақидаги» фармонни имзолаган.

Фармон йиллик даромади 8 млн сомгача бўлган тадбиркорлик субъектларини солиқдан озод қилган. Бироқ фармонга кўра, улар онлайн НКМ фойдаланишга мажбур.

Солиқ хизмати НКМ — бу солиқ процедураларини рақамлилаштириш бўйича лойиҳанинг бири эканини билдиришган.

Янги солиқ кодекси 2022-йилнинг 1-январидан ишлай бошлаган. Ҳукумат бу бизнесни махфийликдан олиб чиқиш ва яширин иқтисодни камайтиришга имкон беради деб ҳисоблайди.

Бироқ бу ташаббусдан тадбиркорларнинг ҳаммаси ҳам қувонмади — айрим савдогарлар ҳамон норозилик акцияларига чиқиб, мажбурий равишда назорат касса машинасини (НКМ) ўрнатишга қарши чиқишмоқда.

Муаллиф: Бактигул Нарматова