МХДҚ Чегара хизматининг Баткендаги вакилларини пора талаб қилиш гумони билан қўлга олди

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 28-мартда чегара хизматининг Баткен вилоят ходимларини пора талаб қилишда гумон қилиб қўлга олди.

Махсус хизматнинг маълумотига кўра, Қадамжой туманидаги Пулгон қишлоғида жойлашган «Кадамжой» назорат ўтказиш бекатининг ходимлари товар ташиган ҳайдовчилардан пора талаб қилиб, доим пул олиб юргани маълум бўлди.

Бу факт бўйича «Лавозимини суиистеъмол қилиш» моддаси билан жиноий иш қўзғаб, Баткен прокуратураси, МХДҚ ва ҳарбий прокуратура ходимларидан иборат муассасалараро тергов гуруҳи тузилди.

Далиллар асосида «Қадамжой» назорат ўтказиш бекатининг тўрт назоратчиси, навбатчилик бўлимининг бошчиси ва коррупция схемасига аралашган воситачи қўлга олинди.

Гумондорлар Бишкекнинг Биринчи Май туман судининг қарори билан МХДҚнинг вақтинча сафлаш жойига киритилди.

Махсус хизмат коррупцияга алоқаси бор бошқа одамларни аниқлаш ишлари бораётганини қўшимча қилди.

Бунгача 26-февралда махсус хизмат «Ак-Тилек-Автодорожний» назорат ўтказиш бекатига яқин жойлашган Давлат солиқ хизматининг ва оғирлик-габарит назорат пунктидаги ходимларни пора талаб қилишда гумон қилиб қўлга олган.

Қўлга олинган ходимлар ҳайдовчиларнинг товарларини Қирғизистонга тўсқинликсиз, солиқ тўкмасдан олиб ўтишга ёрдам бериб, ҳар бир юк ташувчи машинадан 3 мингдан 10 минг сомгача пора олиб юргани маълум бўлган.

Шунингдек, оғирлик-габарит назорат пунктининг ходимлари ҳам ортиқча юкни текширмай, ҳар бир машинадан икки минг сомдан олиб юргани аниқланган. Гумондорлар қўлга олиниб, МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритилган.