Фуқароларга вақтинча яшаган ерида мажбурий рўйхатга туриш тавсия этилди

325

Рақамлаштиришни ривожлантириш вазирлиги фуқароларни вақтинча яшаган ери бўйича рўйхатга туриш мажбурияти бўйича «Ички манзилни алмаштириш ҳақидаги» қонунига ўзгартиришларни киритишни таклиф қилди. Қонун лойиҳаси вазирлар маҳкамасининг сайтида эълон қилинди.

Унга кўра, Рақамлилаштиришни ривожлантириш вазирлиги фуқароларни доимий яшаш учун бўлмаган ери бўйича рўйхатга туришни таклиф қилмоқда. Шу билан бирга фуқароларни рўйхатга олишни электрон система орқали олиб боришни режалаштирмоқда.

Рўйхатга олишнинг асосий принципи — ички миграция процессини ва унинг ичида онлайн изга солиш.

Рўйхатга олиш ва чиқариш «Манзил ахборот бюроси» (МАБ) автоматлаштирилган маълумот тизими орқали олиб борилади. Муассасадан тушунтиришларича, бу аҳолини яшаган жойи ва борган жойи бўйича рўйхатга олишдаги маълумотларни тўплашга, сақлашга, беришга ва ишлаб чиқишга боғлиқ ишни автоматлаштиришга йўналтирилган дастурли-аппарат воситаларининг йиғиндиси эканини англатади.

«Рухсатсиз қурилган қурилишларда яшаган фуқароларни ва уларнинг яқин қариндошларини рўйхатдан чиқариш ер ресурслари бўйича давлатнинг ваколатли органи томонидан берилган ер участкасига эгадорлик ҳуқуқи ҳақидаги гувоҳнома ва техник паспорт бўлганда ўтказилади», — дейилади қонун лойиҳасида.

Бундан ташқари, ҳужжат бўйича фуқаролар ва уларнинг қариндошлари кўчганда янги манзилни кўрсатиб, рўйхатдан ўтиши керак. Буни онлайн ёки ариза асосида қилса бўлади.

Лойиҳанинг маълумотномасида ҳужжатнинг асосий мақсади ўлкадаги ички миграцияга процессини изга солиш деб кўрсатилган.