Қирғизистоннинг ТИВи Россия элчилиги олдида митинг ўтказишни тақиқлаш бўйича фикр билдирди

324
Россия элчилиги олдида 28-февралда ўтган акция. Сурат: «Клооп»

Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Қирғизистондаги элчилиги олдида митинг ўтказишни тақиқлаш бўйича «Клооп»га ёзма равишда жавоб қайтарди.

Бунгача Биринчи май туман милицияси Бишкекдаги Россия элчилиги, Оқ уй, президент маъмурияти биноси олдида ва Ала-Тоо майдонида митинг ўтказишни тақиқлаган — чеклов 11-мартдан 11-апрелгача давом этади. Биринчи май туман суди милициянинг қарорини «қонуний» деб топган.

Суднинг қарорида Бишкек мэриясига бир қанча фуқаролар элчилик олдида Украинадаги урушга қарши чиққан фаоллар уларни тинчини олиб, «жамоат хавфсизлигини бузаётганини айтиб» мурожаат қилгани ҳақида ёзилган. Шунингдек, ҳужжатда Россия элчилиги фаолларга чора кўриш илтимоси билан ТИВга нота юборганини таъкидлаган.

ТИВ нима дейди?

Вазирлик «Клооп»га юборган хатида Россия элчилиги Қирғизистонга 10-мартда нота топширганини тасдиқлади. Унда рус томон элчилик ҳудудида кўплаган келишилмаган акциялар ўтказилгани сабаб «хавфсизликни таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўришни» сўраган.

«Шу сабаб вазирлик Ички ишлар вазирлигининг кузатув хизматига тегишли хат юборган», — деб билдиришди ТИВдан.

Шунингдек, ТИВ Вена конвенциясининг 22-моддасига таяниб, чет давлатлари вакилликлари биноларининг даҳлсизлиги борлигини эслатиб ўтди. Унга кўра, дипломатик вакиллик жойлашган ўлканинг ҳукумати элчилик биносини «ҳужум, безовта қилиш ёки камситишдан» ҳимоя қилишга мажбур. Бироқ фаоллар акцияни элчиликнинг ташқарисида ўтказган.

Бундан ташқари, Қирғизистоннинг ташқи ишлар вазирлиги ўлка ҳудудида жойлашган ҳар бир чет ўлка вакилликларининг биноларини хавфсизлигини таъминлаш илтимоси билан ТИВга мурожаат қилишга ҳақли эканини қўшимча қилди.