Ҳақиқатчи Атир Абдрахматова 28-мартда №2 аёлларнинг ахлоқ тузатиш колониясига бориб, ёш болалари билан жазо муддатини ўтаётган аёллар билан учрашиб келди. Бу ҳақда Ҳақиқатчи аппаратининг сайтида маълум қилинди.
Мониторинг давомида судланган аёлларнинг болаларига яшашга шароит яратилмагани, тагликлар ва кароватлар етишмаслиги аниқланди. Ҳозирда ҳақиқатчи аппаратининг маълумотида колонияда уч ёшгача болалари бор 9 аёл сақланмоқда.
«Яқин орада ҳақиқатчи аппарати жазо ўташ муассасаларига давлат томонидан тайинланган адвокатларнинг фаолиятини, судларнинг ишлаш жараёнини ҳамда жазо ўтаётган аёллар кўтарган масалалар бўйича катта мониторинг ишларини бошлайди», — деб билдирилди Ҳақиқатчи аппаратидан.
Судланган аёллар Абрахматовага уларга ҳукм ижросининг муддатини ўташни кейинга қолдириш имкони қўлланилмаётганини айтиб шикоят қилишди.
«Катта миқдорда зарар келтирганлар, яширин қўйилган талабларни бажариб, бир кун ҳам қамоқда бўлмай, тергов изоляторидан озодликка чиқиб кетишади, биз эса пулимиз йўқ, яширин талабларни бажара олмаймиз. Қонун барча учун бир хил ишламайди», — деб норози бўлишган улар.
Абдрахматова жавоб тарзида ёш болалари бор аёлларнинг жазосини ўташ муддатини жилдириш қўлланилиши кераклигини айтди.
Муаллиф: Канишай Балкибекова