24-мартда Баткен вилоятининг Лайлак туманидаги қирғиз-тожик чегарасига яқин ҳудудда келишмовчилик бўлиб, Қирғизистон чегарачилари огоҳлантириш мақсадида ўқ отган. Бу ҳақда МХДҚнинг чегара хизмати маълум қилди.
Маълумотга кўра, МХДҚнинг чегара ходимлари Борбордук қишлоғидаги омборларнинг бирида турган, пластмасса ортилган Hyundai Porter русумидаги машинани аниқлашган. Куч органлари текшириш учун чегара заставасига олиб боришга қарор қилишган — Hyundai Porterнинг ҳайдовчисини икки аскар кузатиб борган.
Чегара хизмати билдиришича, Арка — Борбордук йўлида 15-20га яқин тожикистонлик йиғилган жойга ҳайдовчи машинани ташлаб қочган. Йиғилган Тожикистон фуқаролари машинадаги қирғиз аскарларини ушлашга ҳаракат қилишган.
Муассасадан Hyundai-Porterнинг ортидан келаётган «Жани-Жер» чегара заставасининг бошчиси «аскарларни ва қурол-яроғларни босиб олишни олдини олиш мақсадида» бир неча марта огоҳлантириш учун осмонга ўқ отишганини таъкидлади.
«Тожик Республикасининг фуқаролари Қирғизистоннинг МХДҚ чегара хизматининг аскарларини қўлга олишолмаган, бироқ улар ўқланмаган бир дона Калашников автоматини, алоқа воситаларидан бирини олиб кетишга улгуришган», — деб билдирди Чегара хизмати.
Воқеадан кейин Баткен ва Тожикистоннинг Согди вилоятининг чегара вакиллари телефон орқали гаплашиб, кейин Арка — Борбордук автойўли ҳудудида учрашишди. Сўзлашувдан кейин тожик томон Калашников автоматини қайтариб берди, радиостанция қидирилаётгани айтилди.
Муассасадан 25 мартга кўра қирғиз-тожик чегарасида вазият барқарорлигини қўшимча қилишди.
19 мартда Лайлак туманининг Саада қишлоғида қирғиз аскари тожик чегарачилари томонидан калтакланган. Қирғиз аскари чегарага яқин жойда номаълум машинани сезиб, уни қўлга олишга ҳаракат қилаётиб Тожикистон чегарачилари хизмат қилаётган ҳудудга ўтиб кетган. Тожик чегарачилари уни ушлаб олишган.
Аскарни текшириш вақтида унинг боши ёрилгани ва танаси сидирилгани маълум бўлган. шунингдек, кийимлари қонга бўялган. Аскар ўзи тожик чегарачилари билан унинг ўртасида жанжал чиққанини айтган. Чегара хизмати бу воқеани текшира бошлаган.