«Судьялар ҳеч ким эмас». Юрист Нурбек Токтакунов беш суткага қамалди

328

Бишкекнинг Биринчи май туман судида 24 мартда юрист Нурбек Токтакуновнинг «майда безорилик» бўйича иши қаралиб, у беш суткага қамалди. Бу ҳақда суднинг матбуот хизматидан билдиришди.

Токтакунов ўзи «судьяларни камситувчи сўзларим учун қамашди» деб билдирди.

«Менга «судьялар бу ўлкада ҳеч ким эмас» деган сўзим учун беш сутка беришди. Улар ростдан ҳам ҳеч ким эмас. Мен бу ишни тушунтириб берайин: Россия элчилигининг топшириғи билан бизни судьялар митинг ўтказишни бир ойга тақиқлади. Суд хавфсизликка хавф солган, уруш ёки зўравонлик чиқарган йиғинларнигина тақиқлай олади», — деди Токтакунов суд залида.

Юрист 17 мартда Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги олдида митингга чиққандан кейин милицияга чақирилган. Бунгача Биринчи май туман суди элчилик ёнида митинг уюштиришни 11 апрелгача тақиқлаган.

Суд қарорида митингларни ўтказишни тақиқланишига «турғунларнинг аризаси ва Россия элчилигини ТИВга берилган нотаси» асос бўлгани ёзилган.

Токтакунов билан бирга фаоллар Динара Ошурахунова, Азиза Абдирасулова ва Ондуруш Токтонасировга ҳам иш қўзғалган.

Натижада Токтонасиров ва Ошурахуновага «Ички ишлар органи ходимларининг қонуний талабига бўйсунмаслик» моддаси бўйича 3 минг сомдан жарима солинган. Абдирасуловани бу модда бўйича иши қаралмади. Фаолларга нисбатан «Майда безорилик» моддаси билан қўзғалган ишни суд қисқартирган.