Ақилбек Жапаров: Бу йил Қамбар-Ата-1 ГЭСини қуришга 20 млн доллар ажратилади

338

Вазирлар маҳкамаси 2022 йили Қамбар-Ата-1 ГЭСини қурилишига 20 млн доллар ажратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда минкаб раиси Ақилбек Жапаров 24 мартда кризисга қарши чоралар бўйича йиғинида билдирди.

Жапаров гидроэлектростанциянинг қурилиши «яқин орада» бошланишини, бироқ аниқ қачонлигини айтмаган. У ГЭС яқин 3-5 йил ичида ишга тушишини ҳам қўшимча қилди.

«Молия вазирлиги яқин орада қурилишнинг биринчи босқичига 498 млн долларни мобилизация қилади. Қурилишни тайёрлаш учун бу йил бюджетдан 20 млн доллар ажратилган ва яқин орада объектда ишни бошлаймиз», — деди у.

Минкаб бошчиси Камбар-Ата-1 ГЭСи ишга тушса, бу Камабар-Ата-2 ГЭСнинг ишига имкон беришини қўшимча қилди.

«Шунда ишга тушган икки ГЭСнинг тўлиқ ва белгиланган қуввати 1000 мегаватни ташкил қилади. Агар уни фойдали киловатт соатларга айлантирсак, бу тахминан 3,5-4 млрд Квт соат. Бу тахминан ҳозир Токтогул ГЭСи ишлаб чиққан ҳажмга тенг», — деди Жапаров.

Бундан ташқари, Жапаров ўлка бўйича 30 кичик ГЭС, уч қуёш станцияси ва бир шамол станцияси қурила бошлаганини айтди.