Ташиев: Куч тизимларининг маоши 1-апрелдан бошлаб кўтарилмайди

372
Камчибек Ташиев

1 апрелдан бошлаб куч тизимлари ва ҳарбий хизматчиларнинг маошлари кўтарилмайди. Бу ҳақда МХДҚ раиси Камчибек Ташиев антикризис чоралари бўйича 24 мартдаги йиғинда билдирди.

«Мамлакатимизда ўн минглаган ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг, ҳарбий ва куч структураларининг ходимлари бор. Уларга очиқ айтишимиз керак: 1 апрелдан бизнинг маошимиз кўтарилмайди [...] Биз тахминан 1 августда кўтаришни режалаштиряпмиз», — деди Ташиев.

Минкаб раиси Акилбек Жапаров 1 апрелдан 309 минг кишини — ўқитувчи, шифокор, маданият ва маориф ходимларининг — маошлари кўтарилади деб ишонтирди. Бироқ давлат ходимларининг ойлиги қанчага кўтарилишини очиқламади.

Бунгача давлат раҳбари Садир Жапаров Бишкекдаги «Тундук» РEТини очилишида давлат бюджет молияланган ходимларнинг маошлари 1 апрелдан кўпайишини айтган. Жапаров ўқитувчилар, милиционерлар ва энергетикларнинг ойлигини ошириш режалаштирилганини таъкидлаган.