БМТнинг айблови, НАТО Украинага ҳарбий жўнатмайди, Россия G20дан чиқарилиши мумкин

408

Россияни Украинага кенг кўламли ҳужумига иккинчи ой кетмоқда.

БМТ билдиришича, уруш бошланган бир ойда камида 1035 турғун, унинг ичида 90 бола ҳалок бўлиб, 1650 киши яраланган. Ташкилотдан қурбон бўлганларнинг кўпи отишма ва авиа ҳужумдан қурбон бўлиб ёки яраланганини таъкидлашди. Бироқ ташкилот ҳалок бўлганлар билан яраланганларнинг аниқ сони бундан анча кўплигини, сабаби ҳарбий ҳаракатлар бораётган жойлардаги маълумотларнинг кўпи кечикиб, улар қўшимча тўлиқлашни талаб қилаётганини билдиришди.

Бундан ташқари, ЮНИСEФ Украинадаги урушнинг биринчи ойида 4,3 млн бола кўчиб кетганини — бу ўлкадаги умумий болаларнинг ярмидан кўпи эканини билдирди. Уларнинг орасидан 1,8 млн бола қочқин қатори қўшни давлатга чиқиб кетган, 2,5 млн бола уруш бўлаётган жойлардан ўлкадаги хавфсиз жойларга кўчган.

Украиналик қиз вайрон бўлган бино олдида. Сурат: ЮНИСEФ.

Ташкилот «дунё иккинчи жаҳон урушидан кейин қисқа муддатда болаларнинг бундай катта масштабда кўчишини кўрмаганини» таъкидлади.

«Бу — келажак авлодга узоқ вақтгача таъсир қиладиган қоронғи вақт. Болаларнинг хавфсизлиги, соғломлиги ва асосий хизматларда фойдаланиши ваҳимага солган зўравонлик сабаб хавф остида», — деб билдирди ЮНИСEФнинг ижройи директори Кетрин Рассел.

БМТнинг маълумоти бўйича, Россия Украинага ҳужумни бошлагандан бери 10 миллиондан ортиқ одам, аҳолининг деярлик тўртдан бир қисми кўчиб кетишга мажбур бўлди.

Украинанинг ҳарбий денгиз кучлари 24 март куни Бердянск шаҳридаги портда Қора денгиз флотининг «Орск» йирик десантлар кемаси йўқ қилинганини хабар қилди. Рус томон ҳозирча бу бўйича маълумот бермади.

БМТ бош ассамблеяси 24 мартда яна бир резолюция қабул қилиб, Россиядан Украинадаги уруш ҳаракатларини, тинч аҳолига ва фуқаровий инфраструктура объектларига ҳужум қилишни тез орада тўхтатишни талаб қилди.

Резолюцияни 140 мамлакат маъқуллади. Беш делегация: Россия, Беларус, ХХДР, Сурия ва Эритрея — қарши чиқиб, 38 мамлакат, унинг орасида Қирғизистон овоз бермади.

Резолюция бўйича овоз бериш натижалари. Сурат: БМТ.

Шундай резолюцияни БМТ март ойи бошида яна қабул қилган. Унда ҳужжатни 141 мамлакат қўллаб, ўша беш делегация қарши чиққан.

24 мартда НАТО давлатларининг саммити бўлди. Унга Украина президенти Владимир Зеленский қатнашди. У алянсдан НАТО танкларининг фақатгина «бир фоизини» сўраганини, бироқ аниқ жавоб ололмаганини эслатиб ўтди.

«Уруш вақтида ёрдам сўраганда аниқ жавоб олмаслик жуда хавфли нарса», — деди у Украина самолётлар сўраганини ҳам сўраб, бирорта ҳам ололмаганини қўшимча қилди.

Зеленский бунинг учун «НАТОни айбламаслигини», бироқ альянс ҳамон «украиналикларга русларнинг ҳужумидан бўлган ўлимдан сақлаб қола олишини» таъкидлади. Унинг фикрича, Россия Украина билан чекланиб қолмай, кейин НАТОнинг шарқдаги аъзоларига ҳам, унинг орасида Полша ва Балтика давлатларига ҳам ҳужум қилади.

Владимир Зеленский НАТО саммитига видеоалоқа орқали қатнашди. Видеодан скриншот.

НАТО йиғинидан кейин альянснинг бош котиби Енс Столтенберг аъзо давлатлар қабул қилган қарори ҳақида айтиб берди. Унинг айтишича, НАТО Украинага қўшимча ёрдам кўрсатишни, Россияга қарши қўшимча санкцияларни киритишни ва альянсга аъзо давлатларнинг мудофаасини мустаҳкамлашни давом эттиради.

Бироқ у НАТО Россия билан уришиб кетмаслиги учун Украинага тинчлик ўрнатиш аскарларини киритмаслигини таъкидлади. Столтенберг НАТО Россия томондан кимёвий, ядровий ва биологик қуроллардан фойдаланиш хавфини кўраётганини ва Украинага уларни аниқловчи воситаларни, ҳимоя ва тиббий ёрдам беришини билдирди.

Бундан ташқари, НАТОнинг бош котиби Хитойдан Россияга бирор бир ёрдам беришдан сақланишни, Москвани урушни тинчлик йўли билан тўхтатишга мажбурлаш учун ўз таъсирини қўллашни сўради. НАТОга аъзо давлатлар саммити охирида АҚШ президенти Джозеф Байден ҳам баёнот берди. У Россияни «катта йигирмаликдан» (G20) чиқариш бўйича Полшанинг таклифини қўллади. Бироқ Байден охирги қарор «клуб»нинг қолган аъзолари билан бирга қабул қилинишини таъкидлади.

Джозеф Байден.

24 мартда ғарбнинг ривожланган етти (G7) индустриал давлатларининг ҳам тезкор йиғини ўтди. Улар барча халқаро ташкилотларни Россия билан муносабатларни қайта кўриб чиқишга ундашди. Бундан ташқари G7 давлатларининг лидерлари «Россиянинг энергетикасига тобеликни камайтириш бўйича чора кўрилаётганини» билдиришди.

«Биз русларнинг нефть, газ ва кўмирларини импорт қилишда тобеликдан секин-асталик билан қутилишни истаган давлатларни фаол қўллаш мажбуриятини оламиз», — деб ваъдалашди у томондан нефть, газ ишлаб чиқарган ва ишлаб чиқаришни кўпайтиришни истаган давлатларга чақириқ қилиб.

Евроиттифоқнинг давлатлари Украинани қайта тиклаш учун мақсади ҳамкорлик жамғармаси тузишга келишишди. Евроиттифоқдан Украинага сиёсий, моддий, ва гуманитар ёрдам беришни давом эттиришини таъкидлашди.

АҚШ Россияга қарши санкцияларни яна бир пакетини киритди. Санкцияларга Давлат думанинг 328 депутати, Россиянинг 48 мудофаа компанияси ва ишхонаси, унинг орасида таъмирлаш заводлари кирди. Шунингдек, Россиянинг марказий банкидаги олтин захираларига боғлиқ операциялар ҳам санкцияларга дучор бўлди. Россияга қарши Буюк Британия ҳам қўшимча санкцияларни киритди. Унга Россиянинг 59 жисмоний ва юридик шахслари учради. Уларнинг орасида Сбербанк бошчиси Герман Греф ва «Тинкофф» банкининг асосчиси Олег Тинков бор.

«Эхо Москвы» радиостанциясининг собиқ бош муҳаррири Алексей Венедиктов уйининг эшиги олдига чўчқанинг бошини ташлаб кетишганини маълум қилди.

Журналист телеграм каналига эшиги остида парик кийдирилган чўчқанинг боши ётган суратни жойлади. Эшикнинг ўзида эса Украинанинг герби билан Judensau (бу сўз миллатчи Германияда еврейларни масхаралаш ва камситиш учун қўлланилган) деган стикер ёпиштирилган.

«Улар мени, оиламни қўрқитамиз деб ўйлашганми? Дудаевнинг мухлислари отамиз деган мени [қўрқитамиз] дейишдими?», — деб ёзди Венедиктов полиция воқеа бўйича «хабари борлигини» қўшимчалаб.

«Эхо Москвы», бошқа рус нашрлари каби Россия Украинага ҳужум бошлаганда ёпилган — радиостанция ходимлари урушга қарши позицияда туришибди.