Жапаров давлат чегарани ҳимоя қилиш учун МХДҚга ҳарбий техникаларни топширди

377

Президент Садир Жапаров 25-мартда миллий хавфсизлик давлат қўмитасига ва чегара хизматига давлат чегарасини ҳимоя қилиш учун янги ҳарбий техникаларни топширди.

Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Техникаларни топшириш вақтида Жапаров қирғиз армиясини таъминлаш иқтисодга боғлиқ эканини айтди

«Бугунги тадбир ҳам мана шу давлат хавфсизлигига боғлиқ бўлиб, чегара хизмати билан фавқулодда ҳолатлар вазирлигига янги техникаларни топшириш арафасидамиз. Ўзингиз яхши биласиз, давлат хавфсизлиги чегарадан бошланади. Бугунги кунда замонавий техникаларнинг бўлиши жуда муҳим фактор ҳисобланади. Шу сабаб чегараларимизни замонавий техника ва янги технологиялар билан таъминлашни давом эттиряпмиз», — деди Жапаров.

У 2022-йили давлат чегараларини ҳимоясига бюджетдан 3 млрд сом ажратилганини ҳам қўшимча қилди.

Бундан ташқари, Жаҳон банкининг ёрдами билан Фавқулодда ҳолатлар вазирлигига 58 ўт ўчириш машинаси сотиб олинди, муассаса бошқа техникаларни сотиб олишга 300 млн сом ва вертолёт олишга 2 млн евро олади.

Жапаров 2021-йилнинг октябрида МХДҚнинг чегара хизматига техникаларни топширган. Унда муассаса 40 зирҳли йўлтанламас олган.

Президент маъмуриятидан техника бюджет маблағига олинганини билдиришди.