Украина: БМТ «абсурд урушни» тўхтатишга чақирди, Россиядан ўнг минглаган IT-мутахассис келмоқда

276

Украинада тахминан рус аскари аёлни зўрлагани учун биринчи марта уруш қонун-қоидаларини бузиш моддаси бўйича жиноий иш қўзғалди. Бу ҳақда Украина Олий Радасининг депутати Инна Совсун билдирди.

Унинг айтишича, бунгача ҳам аёллар зўрлангани ҳақида маълумот бўлган, бироқ юқоридаги ҳолат расмий рўйхатга олинган.

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Россия билан Украинани «абсурд урушига» нуқта қўйишга чақирди. Гуттериш бу билдирувни 22 мартда журналистлар олдида айтган.

«Украинадаги урушни давом этиши маънавий томондан қабул қилиб бўлмайдиган, сиёсий томондан ўзини оқламайди ва мақсадсиз», — деди Гуттериш.

Украинада уруш давом этаётган вақтда Россия давлат Думасининг депутатлари навбатдаги янги қонунни қабул қилишди. Унда Россия «ҳудудидан ташқарида» ваколатларини бажараётган барча ҳукумат органларининг иши ҳақида «атайлаб ёлғон маълумот» тарқатиш учун жазо қўлланилиши кўрсатилган.

Бу тузатишларни депутатлар 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш (агар бу оғир оқибатларга олиб келса) ёки 1,5 млн рубль миқдорида жарима солиш туридаги жазо кўрсатилган «Россия қуролли кучлари ҳақида ёлғон маълумот тарқатиш ҳақидаги» моддага киритишди.

Журналист Александр Невзоровга рус армияси ҳақида «фейк» маълумот тарқатгани учун жиноий иш қўзғалди. Невзоров Украинадаги урушга қарши чиқиб, рус армиясини танқид қилиб келади. Тергов қўмитаси таниқли рус журналистини ҳозирда юрган жойини аниқлаш учун чора кўраётганини билдирди.

Бундан ташқари, Россиянинг электрон коммуникациялар ассоциациясининг маълумотида, Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошлангандан бери Россиядан 50-70 минг IT-мутахассиси чиқиб кетган. Бу ҳақда РБК нашри ёзди.

Шунингдек, ассоциация маълумоти бўйича апрелда IT-мутахассисларини ўлкадан чиқиб кетишини иккинчи тўлқини кутилмоқда, бу 70-100 мутахассисни ташкил қилади.

Россиянинг Владимир вилоят суди мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навалинийни фирибгарлик ва судьяни камситиш иши бўйича тўққиз йилга ҳукм чиқарди. Сиёсатчига бундан ташқари 1,2 млн рубль жарима солинди.

Россия федерал каналларининг яна бир журналисти — «Биринчи канал»да 20 йилдан ортиқ ишлаган Жанна Агалакова — Украинадаги урушга қарши фикр айтган. Агалакова Россия Украинага ҳужум қилгандан кейин каналдаги ишини ташлаб кетган.

«Биринчи»дан кетгандан кейин Агалакова «Чегарасиз мухбирлар» халқаро ташкилотига қўшилиб, давлат телеканалида ишлаб юрганда пропаганда ишларига қандай аралашганини айтиб берган.

«Ҳукумат охирги йилларда мустақил нашрларни қисиб юборди. Улар Россияда ишлаганлар ҳамон ўша ерда қолиб ишлашга ҳаракат қилишмоқда. Улар кучли, жуда кучли, сабрли одамлар, мен уларни ҳурмат қиламан», — деб билдирган Агалакова.

Бироқ журналист Россияга қарши киритилган халқаро санкцияларга қарши чиққан. У санкциялар таъсири биринчи ўрта қатламдаги одамларга тегиб, ўлкани камбағалликка олиб келишини айтган.