«Пирамида» ва «Бешинчи канал»нинг ходимлари маош берилмаётганини айтиб шикоят қилишди

287

Давлатнинг «Пирамида» телеканали ходимлари уч ойдан бери маош олмай ишлашмоқда. Бу ҳақда «Пирамида»нинг ходими Рахматулла Кудайбердиев Фейсбук саҳифасида ёзди.

Журналист президент Садир Жапаровга мурожаат қилиб, вазиятни назоратга олишни ва маош олишга ёрдам беришни сўради.

«Ҳурматли Садир Нургожоевич, ижройи ҳукуматнинг ҳозирда қийинчилик бўлаётган вақтда қабул қилган қароридан розимиз. Асосан ўсимлик ёғини 130 сомдан сотиш буйруғи бизни жуда қувонтирди. Бироқ бизда ўсимлик мойини ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини олишга имконимиз йўқ. Сабаби янги йилдан бери ойлигимиз берилмаяпти. Ҳозирда вазирлар маҳкамасидаги бюрократик тўсқинликлар сабаб «Пирамида» ходимларининг оиласи оч ўтирибди», — деб ёзган у.

«Пирамида» холдинг директори Дооронбек Адаханов Kaktus Мediaга интервью бериб, маош тўлаш муаммоси борлигини тан олиб, муаммони «минкабдагилар» ҳам билишини айтган. Унинг айтишича, 2022 йилнинг январида телеканал ишламаган, ходимлар меҳнат таътилида бўлишган.

«Ходимлар 2022 йилнинг февралидан ишлай бошлашди — биз уларга аванс берганмиз. Яқин орада маблағ масаласи ҳал бўлади деб ўйлайман», — деди Адаханов.

Kaktus Мediaънинг маълумотига кўра, «Бешинчи канал» ходимлари ҳам уч ойдан бери маош олишмаганини айтиб арзланишган. «Бешинчи канал»нинг журналистлари «Клооп» мухбирига февраль ойининг маошини ҳам олишмаганини айтишди.

«Бешинчи канал»нинг директори Альтинбек Бектуров Kaktus.mediaга телефон орқали ходимларнинг шикоятидан хабардор эканини айтиб, бу бўйича бошқа изоҳ бермаган.